Ўзбекистон

Байрам кунлари шифохоналар ва “103” хизмати узлуксиз ишлайди — ССВ

Шифохоналар, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, туғруқ ва болалар муассасалари навбатчилик асосида фаолият юритади.

Байрам кунлари шифохоналар ва “103” хизмати узлуксиз ишлайди — ССВ

 

Мустақиллик байрами муносабати билан 29 август – 1 сентябрь кунлари мамлакатимизда тиббий хизматлар узлуксиз ташкил этилади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигида байрам ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида алоҳида штаб ташкил этилди.

 

Мазкур кунларда туман ва шаҳар, вилоят ҳамда республика миқёсидаги шифохоналар, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, тиббиёт олий таълим муассасалари клиникалари ҳамда 39 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида навбатчилик асосида тиббий хизмат кўрсатилади.

 

Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг 13 та ҳудудий филиали, шунингдек, қарийб 200 та шошилинч тиббий ёрдам бўлимида навбатчи шифокор ва ҳамширалар 24 соат давомида фаолият юритади.

 

29 август – 1 сентябрь саналарида «103» тез тиббий ёрдам хизмати ҳам байрам кунларида одатий тартибда ишлайди. Тизимнинг 14 та ҳудудий филиали, 189 та станцияси, 40 та подстанцияси ва 1 492 та таянч пунктида 2 900 дан зиёд тиббий ёрдам бригадаси чақирувларга доимий шай ҳолатда бўлади.

 

Бундан ташқари, мамлакатдаги барча туғруқ ва болалар даволаш муассасалари ҳам байрам кунлари узлуксиз фаолият юритади.

custom img

“Бир дона ҳам электрон доска сотиб олинмаган” — парламентда мактабларни жиҳозлаш жараёни танқид қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги харидлар тендер асосида амалга оширилишини ва жиҳозлар октябрь охиригача етказилишини билдирди.

custom img

Озарбайжон Туризм бюроси Тошкентда мамлакатнинг туризм салоҳиятини тақдим этди

2026 йил январь–июль ойларида Ўзбекистондан Озарбайжонга 42 388 нафар саёҳатчи ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40,2 фоизга кўп.

custom img

Президент Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди

“Янги Ўзбекистон” боғида Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

custom img

Аждодларимиз жасорати халқимиз учун ҳамиша маънавий куч манбаи — Шавкат Мирзиёев

Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Байрам кунлари қўшимча автобус, электропоезд ва авиарейслар ташкил этилади

Хусусан, электропоездларнинг қўшимча қатновлари байрамдан икки кун олдин ишга туширилиб, байрамдан кейинги икки кун давомида ҳам сақлаб қолинади.

custom img

Ўзбекистон халқаро захираларида олтин улуши бўйича дунёда етакчи бўлди

2026 йилнинг биринчи ярми якунида Ўзбекистон халқаро захираларининг 87 фоизи олтиндан иборат бўлган.

custom img

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 49,5 млрд долларга етди

2026 йил январь-июль ойларида мамлакат ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,1 фоизга ошган.

custom img

Бугун 7 та ҳудудда кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилади

Айрим ҳудудларида шамол тезлиги 20–22 м/с гача кучайиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"