Ўзбекистон

Ҳиндистон Ўзбекистонга 500 минг долларлик тиббий ускуналар берди

Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети поликлиникаси Ҳиндистоннинг беғараз ёрдами доирасида 70 та замонавий тиббий ускуна, жумладан, реанимобил ва диагностика қурилмалари билан жиҳозланди.

Ҳиндистон Ўзбекистонга 500 минг долларлик тиббий ускуналар берди

 

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети поликлиникаси Ҳиндистон ҳукумати томонидан беғараз ёрдам сифатида тақдим этилган замонавий тиббий техника ва ускуналар билан жиҳозланиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар берди.

 

Тантанали очилиш маросимида Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети бошлиғининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Фарҳоджон Шерматов, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Смита Пант, ҳарбий хизматчилар ва фахрийлар иштирок этди.

 

Тадбир доирасида Ҳиндистон ҳукумати томонидан Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг ҳарбий госпиталлари учун тақдим этилган замонавий диагностика ва даволаш ускуналари, ихтисослаштирилган реанимация машинаси ҳамда тўртта травма ускуналари тўплами расман топширилди.

 

Поликлиникани модернизация қилиш доирасида умумий қиймати 500 минг доллар бўлган 70 та замонавий тиббий ускунанинг 49 таси ушбу муассасага етказиб берилди. Улар орасида рақамли рентгенография қурилмаси, Холтер мониторинги, циклоэргометр, ультратовуш аппарати, замонавий стоматологик ва физиотерапия ускуналари мавжуд.

 

Янги тиббий имкониятлар ҳарбий хизматчилар, курсантлар ва уларнинг оила аъзоларига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини ошириш, касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга хизмат қилади. Реанимобилнинг фойдаланишга топширилиши эса шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятларини янада кенгайтиради.

 

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳарбий таълим ва тиббиёт соҳаларидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда. Аввалроқ Ҳиндистон кўмагида университетда ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик лаборатория мажмуаси ташкил этилган. Шунингдек, ҳиндистонлик мутахассислар курсантлар ва офицерларни тайёрлаш жараёнида фаол иштирок этмоқда.

 

Маросимда Ҳиндистон ҳукуматига ҳарбий-тиббий ҳамкорликни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирилди. Мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда фаол иштирок этган ҳиндистонлик мутахассислар Мудофаа вазирлигининг “Жанговар ҳамдўстликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун” кўкрак нишони ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Тадбир якунида меҳмонлар поликлиникада яратилган замонавий шароитлар ва янги тиббий имкониятлар билан танишди.

custom img

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 49,5 млрд долларга етди

2026 йил январь-июль ойларида мамлакат ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,1 фоизга ошган.

custom img

Бугун 7 та ҳудудда кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилади

Айрим ҳудудларида шамол тезлиги 20–22 м/с гача кучайиши мумкин.

custom img

Ўзбекистон мустақил саёҳатлар учун дунёнинг энг яхши бешлигига кирди

Рейтингда мамлакатнинг тарихий мероси, табиати ва туризм имкониятлари юқори баҳоланган.

custom img

Президент иштирокидаги Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган тадбирлар бугун ўтказилади

Унда Шавкат Мирзиёев қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этиб, Мустақиллик монументи пойига гул қўяди.

custom img

Шавкат Мирзиёев хориждаги фожиалар муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Хитой ва Непалдаги табиий офатлар, шунингдек, Покистондаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлган марҳумларнинг яқинларига сабр-тоқат, жабрланганларга эса тезроқ соғайишни тилади.

custom img

Сергелида янги кўприк фойдаланишга топширилди

Ушбу кўприк масаласи Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида танқид қилинганди.

custom img

Непалдаги сув тошқинларида ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси тегишли идоралар билан доимий алоқада бўлиб, вазият ривожини мунтазам кузатиб бораётганини маълум қилди.

custom img

Фарғонада ходим МИБ орқали ишига тикланди

Шу тариқа ўқув марказ услубчисининг меҳнат ҳуқуқи тикланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"