Жаҳон

Испанияда 3 минг йиллик хазина тўрт дақиқада ўғирлаб кетилди

Ўғирланган олтин буюмларнинг қиймати камида 1,7 миллион еврога баҳоланмоқда.

Испанияда 3 минг йиллик хазина тўрт дақиқада ўғирлаб кетилди

 

Испаниянинг Аликанте провинциясидаги Виллена археология музейидан бронза даврига оид “Виллена хазинаси”нинг катта қисми ўғирлаб кетилди. Дастлабки баҳоларга кўра, ўғирланган олтин буюмларнинг қиймати камида 1,7 миллион еврони ташкил этади. Бу ҳақда El Pais хабар берди.

 

Воқеа пайшанба куни эрта тонгда содир бўлган. Ўғрилар жиноятни тўрт дақиқадан камроқ вақт ичида амалга оширган.

 

“Виллена хазинаси” милоддан аввалги тахминан 1000 йилларга оид бўлиб, 50 дан ортиқ заргарлик буюмлари ва олтин, кумуш, темир ҳамда кеҳрибардан тайёрланган бошқа қадимий артефактларни ўз ичига олади. Хазина 1960 йилларда Виллена шаҳри ҳудудидан топилган ва шундан буён маҳаллий археология музейида сақланиб келган.

 

Мазкур коллекция Европадаги бронза даврига оид энг йирик олтин буюмлар тўпламларидан бири ҳисобланади.

 

Виллена мери Фулгенсио Сердан ҳодисадан қаттиқ изтиробда эканини билдириб, хазина шаҳар аҳолиси учун катта тарихий ва маданий аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

 

Унинг сўзларига кўра, жиноятчилар коллекциядаги деярли барча олтин буюмларни олиб кетган. Бироқ кумуш идишлар, билагузук ва айрим бошқа артефактлар жойида қолган. Кейинчалик музейдан яна учта олтин ва кумуш буюм ҳам йўқолгани аниқланган.

 

Мери ўғирланган буюмларнинг қиймати камида 1,7 миллион евро деб баҳоланаётганини, бу фақат металларнинг қиймати эканини, артефактларнинг тарихий ва маданий қиймати бундан анча юқори эканини қайд этди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, жиноятчилар ўғирликдан аввал чалғитувчи тактикадан фойдаланган. Соат 05:16 да шаҳар четидаги спорт марказида сигнал ишга тушган ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари воқеа жойига йўл олган. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, 05:20 да музей сигнализацияси ишга тушган. Полиция соат 05:24 да етиб келганида, жиноятчилар аллақачон бинони тарк этган бўлган.

 

Видеокузатув камераларида музейга икки транспорт воситасида яқинлашган бир неча киши қайд этилган.

 

Ҳозирда Испания ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўғирлик юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Репер Navai Қозоғистонда ушланди: у гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланмоқда

Репер Navai Қозоғистонда ушланди: у гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланмоқда

Унинг автомобилидан гиёҳвандлик воситаси топилган, хонанда эса вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Европада энергия танқислиги хавфи: Еврокомиссия қиш оғир келишидан огоҳлантирди

Европада энергия танқислиги хавфи: Еврокомиссия қиш оғир келишидан огоҳлантирди

Ёқилғи таъминотидаги узилишлар ва энергия нархларининг ошиши Европада келаётган қиш мавсумини мураккаблаштириши мумкин.

АҚШ Гренландия ресурсларига қизиқмоқда: Трамп нефть ва газ лойиҳаларини маълум қилди

АҚШ Гренландия ресурсларига қизиқмоқда: Трамп нефть ва газ лойиҳаларини маълум қилди

АҚШ президенти оролда нефть, газ ва фойдали қазилмаларни кенг кўламда қидириш ишлари бошланиш арафасида эканини айтди, бироқ лойиҳанинг тафсилотларини очиқламади.

Россияда мактабларида янги таклиф: 10–11-синфлари пуллик бўлиши мумкин

Россияда мактабларида янги таклиф: 10–11-синфлари пуллик бўлиши мумкин

Ташаббус муаллифлари тушган маблағларни россиялик ўқувчиларни қўллаб-қувватлашга йўналтирмоқчи.

Эбола қурбонлари сони ортмоқда: ўлим ҳолатлари 4 381 тага етди

Эбола қурбонлари сони ортмоқда: ўлим ҳолатлари 4 381 тага етди

Конгода 9 066 та инфекция ҳолати қайд этилди.

24 соат ичида 104 та зарба: ҳусийлар Саудия Арабистонини айбламоқда

24 соат ичида 104 та зарба: ҳусийлар Саудия Арабистонини айбламоқда

Ҳарбий қўмондонлик вакили ҳужумлар оқибати тинч аҳоли ҳалок бўлганини билдирди.

Эронга қарши янги ҳужум эҳтимоли: Трамп ва Нетаняху бир неча бор музокара ўтказган

Эронга қарши янги ҳужум эҳтимоли: Трамп ва Нетаняху бир неча бор музокара ўтказган

Трамп ҳозирча якуний қарорга келмаган, унинг маслаҳатчиларининг аксарияти эса иқтисодий босимни давом эттириш тарафдори.

Болгария соҳилларида кема дрон ҳужумидан чўкди: 11 денгизчи бедарак йўқолди

Болгария соҳилларида кема дрон ҳужумидан чўкди: 11 денгизчи бедарак йўқолди

Болгария расмийлари икки юк кемасига дронлар билан ҳужум қилинганини билдирди. Россия элчиси изоҳ бериш учун чақиртирилди.