Ўзбекистон

Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган олтин ва кумуш тангалар сотувга чиқарилди

Марказий банк томонидан чиқарилган коллекция учта тангадан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири 31,1 грамм оғирликда ва 100 минг сўм номинал қийматга эга.

Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган олтин ва кумуш тангалар сотувга чиқарилди

 

Ўзбекистон Марказий банки мамлакат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган эсдалик олтин ва кумуш тангалар коллекциясини сотувга чиқарди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

 

Учта тангадан иборат коллекция Ўзбекистоннинг миллий давлатчилиги, тарихий мероси, миллий қадриятлари ва замонавий тараққиёт ғояларини ягона бадиий концепцияда акс эттирган.

 

Коллекциянинг биринчи тангасида Мустақиллик монументи, иккинчисида Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази, учинчи тангасида эса мустақилликнинг 35 йиллигини ифодаловчи «35» рақами тасвирланган.

 

Тангалар 999,9 асилликдаги олтин ва кумушдан тайёрланган бўлиб, ҳар бирининг оғирлиги 31,1 грамм, номинал қиймати 100 минг сўмни ташкил этади. Улар уч доналик коллекция шаклида ёки алоҳида ҳолда сотилади.

 

Олтин тангаларнинг дастлабки тиражи 450 дона, кумуш тангаларники эса 800 дона этиб белгиланган. Заруратга кўра, тангалар тиражи оширилиши мумкин.

 

Эсдалик тангалари 27 августдан бошлаб тижорат банклари филиалларида сотувга чиқарилган. Уларнинг сотув нархлари ҳамда мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар Марказий банкнинг расмий веб-сайтида мунтазам эълон қилиб борилади.

custom img

Урганчда 88 турдаги ноқонуний товарлар йўқ қилинди

Улар МИБ томонидан синдириш, тўкиб ташлаш ва каробкаларни йиртиб ташлаш йўли билан йўқ қилиниб, ижро ишлари амалга оширилган.

custom img

Тошкент вилоятида 61 киши МИБ орқали ишига тикланди

Шунингдек, корхонадан фуқаро фойдасига 1,2 млрд сўм иш ҳақи ундирилган.

custom img

Сирдарёда МИБ орқали 2 млрд сўм сувдан қарздорлик ундирилди

Шу тариқа 3 365 та ижро ҳужжати амалда тамомланган.

custom img

“Бир дона ҳам электрон доска сотиб олинмаган” — парламентда мактабларни жиҳозлаш жараёни танқид қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги харидлар тендер асосида амалга оширилишини ва жиҳозлар октябрь охиригача етказилишини билдирди.

custom img

Байрам кунлари шифохоналар ва “103” хизмати узлуксиз ишлайди — ССВ

Шифохоналар, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, туғруқ ва болалар муассасалари навбатчилик асосида фаолият юритади.

custom img

Озарбайжон Туризм бюроси Тошкентда мамлакатнинг туризм салоҳиятини тақдим этди

2026 йил январь–июль ойларида Ўзбекистондан Озарбайжонга 42 388 нафар саёҳатчи ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40,2 фоизга кўп.

custom img

Президент Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди

“Янги Ўзбекистон” боғида Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

custom img

Аждодларимиз жасорати халқимиз учун ҳамиша маънавий куч манбаи — Шавкат Мирзиёев

Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлиб ўтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"