Ўзбекистон

Озарбайжон Туризм бюроси Тошкентда мамлакатнинг туризм салоҳиятини тақдим этди

2026 йил январь–июль ойларида Ўзбекистондан Озарбайжонга 42 388 нафар саёҳатчи ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40,2 фоизга кўп.

Озарбайжон Туризм бюроси Тошкентда мамлакатнинг туризм салоҳиятини тақдим этди

 

Тошкент шаҳрида Озарбайжон Туризм бюроси томонидан Озарбайжоннинг туристик имкониятлари ва икки мамлакат ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган тадбир ташкил этилди.

 

Унда Ўзбекистон ва Озарбайжон туризм индустриясининг вакиллари, жумладан, сайёҳлик агентликлари ва туроператорлар, авиакомпаниялар, меҳмонхоналар ҳамда туристик компаниялар вакиллари, шунингдек, ОАВ ходимлари иштирок этди.

 

Тадбирда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Маҳир Жафаров ҳамда Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази директори Акиф Марифли ҳам қатнашди.

 

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон туризм ҳамжамияти билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, икки мамлакат соҳаси вакиллари ўртасида янги ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда Озарбайжонни ўзбекистонлик сайёҳлар учун йил давомида жозибадор туристик йўналиш сифатида тарғиб қилишдан иборат бўлди.

 

Тақдимот давомида иштирокчиларга Озарбайжоннинг маданий-маърифий ва гастрономик туризми, пляж ва соғломлаштириш масканлари, фаол дам олиш имкониятлари, тоғ-чанғи курортлари, оилавий ҳамда ишбилармонлик туризми йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

 

Шунингдек, мамлакатнинг туристик маҳсулотлари хилма-хиллигига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Боку шаҳри, Кавказнинг табиий йўналишлари, Нафталаннинг соғломлаштириш имкониятлари ва Шаҳдағ тоғ-чанғи курорти сайёҳлар учун асосий таклифлар қаторида қайд этилди.

 

Тақдимотдан сўнг Ўзбекистон ва Озарбайжон туризм соҳаси вакиллари ўртасида B2B учрашувлари ўтказилди. Унда томонлар туристик маҳсулотлар, ҳамкорлик имкониятлари ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

 

Маълумотларга кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистондан Озарбайжонга 42 388 нафар саёҳатчи ташриф буюрган. Бу 2025 йилнинг шу давридаги 30 233 та ташрифга нисбатан 40,2 фоизга кўп.

 

Икки давлат ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновлар ҳам сайёҳлик оқимининг ошишига хизмат қилмоқда. Azerbaijan Airlines Боку–Тошкент йўналишида ҳафтасига 7 та, Боку–Самарқанд йўналишида эса 2 та рейсни амалга оширади. Uzbekistan Airways Боку–Тошкент йўналишида ҳафтасига 4 та, Centrum Air эса 3 та рейсни йўлга қўйган.

 

Шунингдек, Тошкентни Озарбайжоннинг Ганжа шаҳри билан боғловчи чартер рейслари ҳам амалга оширилмоқда.

 

Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда изчил кенгайиб бормоқда. Томонлар B2B тадбирлари, таништирув сафарлари, туризм кўргазмалари ва қўшма маркетинг лойиҳалари орқали ўзаро сайёҳлик оқимини оширишга қаратилган ишларни давом эттирмоқда.

 

Бундай ҳамкорликнинг намуналаридан бири Озарбайжон Туризм бюроси ва Ўзбекистон Миллий PR-марказининг икки мамлакатнинг маданий, тарихий ва табиий меросини Европа бозорларида тарғиб қилишга қаратилган “Highlights of the Silk Road” қўшма лойиҳаси бўлди. Лойиҳа Озарбайжон ва Ўзбекистон туризм бизнеси вакилларини, жумладан, икки мамлакатнинг миллий авиация ташувчиларини бирлаштирди.

 

Тошкентдаги тадбир Озарбайжон Туризм бюросининг Ўзбекистон бозоридаги фаолиятининг навбатдаги амалий намунаси бўлиб, икки мамлакат туризм индустриялари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва сайёҳлик алмашинувини ривожлантиришга хизмат қилади.

custom img

Байрам кунлари шифохоналар ва “103” хизмати узлуксиз ишлайди — ССВ

Шифохоналар, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, туғруқ ва болалар муассасалари навбатчилик асосида фаолият юритади.

custom img

Президент Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди

“Янги Ўзбекистон” боғида Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

custom img

Аждодларимиз жасорати халқимиз учун ҳамиша маънавий куч манбаи — Шавкат Мирзиёев

Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Байрам кунлари қўшимча автобус, электропоезд ва авиарейслар ташкил этилади

Хусусан, электропоездларнинг қўшимча қатновлари байрамдан икки кун олдин ишга туширилиб, байрамдан кейинги икки кун давомида ҳам сақлаб қолинади.

custom img

Ўзбекистон халқаро захираларида олтин улуши бўйича дунёда етакчи бўлди

2026 йилнинг биринчи ярми якунида Ўзбекистон халқаро захираларининг 87 фоизи олтиндан иборат бўлган.

custom img

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 49,5 млрд долларга етди

2026 йил январь-июль ойларида мамлакат ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,1 фоизга ошган.

custom img

Бугун 7 та ҳудудда кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилади

Айрим ҳудудларида шамол тезлиги 20–22 м/с гача кучайиши мумкин.

custom img

Ўзбекистон мустақил саёҳатлар учун дунёнинг энг яхши бешлигига кирди

Рейтингда мамлакатнинг тарихий мероси, табиати ва туризм имкониятлари юқори баҳоланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"