Россия қитъалараро баллистик ракетанинг ўқув парвозини амалга оширди
Ракетанинг ўқув жанговар блоклари Камчаткадаги “Кура” полигонига йўналтирилган.

Россия Мудофаа вазирлиги Плесецк космодромидан қаттиқ ёқилғили қитъалараро баллистик ракетанинг ўқув-жанговар учирилиши амалга оширилганини маълум қилди. Бу ҳақда “Медуза” хабар берди.
Вазирлик хабарига кўра, ракетанинг ўқув жанговар блоклари Камчатка яриморолидаги “Кура” полигонининг белгиланган ҳудудига етиб борган.
Мудофаа вазирлиги учиришдан мақсад ракета мажмуасининг тактик-техник ва парвоз хусусиятларини тасдиқлаш бўлганини билдирди.
Қайд этилишича, 2026 йил май ойида ҳам Плесецк космодромидан Камчаткадаги “Кура” полигони томон “Ярс” қитъалараро баллистик ракетаси учирилган.
Россия Мудофаа вазирлиги ушбу учиришда қўлланган ракетанинг аниқ турини маълум қилмаган.








