Тошкент вилоятида 61 киши МИБ орқали ишига тикланди
Шунингдек, корхонадан фуқаро фойдасига 1,2 млрд сўм иш ҳақи ундирилган.

Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш, ишдан асоссиз бўшатилган ходимларни ишга тиклаш ҳамда тўланмаган иш ҳақларини ундириш юзасидан чиқарилган суд қарорлари ижросини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Бугунги кунда ҳудудий бўлимлар иш юритувида фуқароларга иш ҳақлари ундириш билан боғлиқ 144 та жами 5,5 млрд сўмлик ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, шундан 3,0 млрд сўмлик 72 та ижро ҳужжати тамомланган.
Шунингдек, ишга тиклаш билан боғлиқ 89 та ижро ҳужжатларидан 61 таси тамомланиб, фуқаролар ўз ишига қайта тикланган.Хусусан, ижро ҳаракатлари давомида, қарздор корхонадан фуқаро фойдасига 1,2 млрд сўм иш ҳақидан қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжатининг ижроси амалда таъминланган. Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.







