Жаҳон

Урушнинг давом этиши минтақа ва дунёга зарар етказади — Пезешкиан

Эрон президенти АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаши салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтди.

Урушнинг давом этиши минтақа ва дунёга зарар етказади — Пезешкиан



Эрон президенти Масуд Пезешкиан АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаши мамлакат, минтақа ва бутун дунё учун салбий оқибатларга олиб келишини таъкидлади.



Пезешкиан бу ҳақда Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан учрашувда маълум қилди.



Эрон раҳбарининг қайд этишича, мавжуд муаммоларни ҳарбий куч ёки босим орқали эмас, мулоқот ва дипломатик йўл билан ҳал қилиш лозим.

“Уруш Эронга мажбуран юклатилган ва унинг давом этиши мамлакатга, минтақага ва дунёга зарар етказади. Ақл-идрок меморандумни амалга оширишни қайта бошлашимиз ва муаммоларни уруш ёки куч кўрсатиш орқали эмас, балки мулоқот орқали ҳал қилишимиз кераклигини тақозо этади”, — деган Пезешкиан.

 


Унинг таъкидлашича, Теҳрон можаро ёки урушни авж олдиришга интилмайди. Пезешкиан, шунингдек, Эрон ва Қатар ўртасидаги дўстона муносабатлар давом этишига ишонч билдирган.

custom img

Испанияда 3 минг йиллик хазина тўрт дақиқада ўғирлаб кетилди

Ўғирланган олтин буюмларнинг қиймати камида 1,7 миллион еврога баҳоланмоқда.

custom img

Россия Украинага йирик ракета ва дрон ҳужуми уюштирди

Киев ва бошқа шаҳарларда портлар, энергетика ва саноат объектлари, шунингдек, йирик савдо компанияларининг логистика марказлари нишонга олинган.

custom img

АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Мамлакат электр тармоғида хорижий ускуналардан фойдаланишга чекловлар жорий этилади.

custom img

Хоманаий ҳужумда оғир яраланган, аммо тирик — Трамп

АҚШ президенти Хоманаий танасининг чап қисми, жумладан, қўли ва оёғидан оғир жароҳатланганини айтди.

custom img

Непалда сув тошқинлари қурбонлари сони 157 кишига етди

41 киши жароҳатланган, 3,3 мингдан ортиқ қутқарувчи ҳудудда иш олиб бормоқда.

custom img

Қозоғистонда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларга чеклов киритилиши мумкин

Тоқаев 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлаш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди.

custom img

“Уйда ёлғиз” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Унинг ўлими сабаби ҳозирча очиқланмаган.

custom img

Непалда кучли сув тошқини бўлди: қурбонлар сони 95 нафарга етди

Бхоте Коши дарёсида юзага келган тошқин оқибатида 63 киши жароҳатланди, юзлаб одамлар бедарак йўқолган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"