Ўзбекистон 2027–2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади
Дунёдаги 120 дан ортиқ давлатни бирлаштирган ушбу тузилманинг самарадорлигини оширишга қаратилган ташаббуслар илгари сурилади.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни халқаро дипломатиянинг муҳим марказига айлантириш учун кўп қиррали, вазмин ва мувозанатли ташқи сиёсат давом эттирилишини таъкидлади.
Давлат раҳбари иқтисодий дипломатия ташқи сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолишини қайд этди.
Шунингдек, Ўзбекистон 2027–2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига илк маротаба раислик қилиши маълум қилинди. Дунёдаги 120 дан ортиқ давлатни бирлаштирган ушбу тузилманинг самарадорлигини оширишга қаратилган ташаббуслар илгари сурилади.
Президент Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича конструктив сиёсатини ҳам изчил давом эттиришини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев тантанали маросимда иштирок этган дипломатик корпус вакиллари, хорижий ОАВ ходимлари ҳамда АҚШ, Туркия ва Сингапурдан келган юқори мартабали меҳмонларга самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди.








