Жаҳон

АҚШда “Қиёмат куни” махсус ҳарбий гуруҳи тузилди

Бўлинма инқирозли вазиятларда юқори мартабали амалдорларни хавфсиз эвакуация қилиш учун хизмат қилади.

АҚШда “Қиёмат куни” махсус ҳарбий гуруҳи тузилди


АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари Вашингтон ҳудудида ҳукуматнинг узлуксиз фаолиятини таъминлашга мўлжалланган янги вертолёт эскадрильясини ташкил этди. Бу ҳақда Эндрюс авиабазаси матбуот хизмати маълум қилди.



Маълумотларга кўра, 24-вертолёт эскадрильяси Миллий пойтахт минтақасида фавқулодда вазиятларда ҳукумат фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш миссияларини қўллаб-қувватлайди.



Янги бўлинма глобал инқироз, жумладан, ядровий можаро каби фавқулодда вазиятларда юқори мартабали ҳукумат амалдорлари ва ҳарбий хизматчиларни хавфсиз ҳудудларга тезкор эвакуация қилиш вазифаларини бажаради.



Эскадрилья замонавий HH-60W Jolly Green II вертолётлари билан жиҳозланади. Ушбу техника бир неча ўн йиллар давомида фойдаланилган UH-1N Huey вертолётларини босқичма-босқич алмаштириши кўзда тутилган.



Янги бўлинма Вашингтон яқинидаги Эндрюс авиабазасида жойлаштирилади. Унинг ташкил этилиши АҚШ ҳукуматининг инқирозли вазиятларда бошқарувнинг узлуксизлигини таъминлаш бўйича мавжуд режаларининг бир қисми ҳисобланади.



АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари ҳукуматнинг узлуксиз фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бошқа лойиҳаларни ҳам амалга оширмоқда. Хусусан, келажакда фойдаланиш учун янги махсус самолётларни яратиш бўйича маблағ сўралгани ҳақида ҳам хабар берилган.



ОАВ маълумотларига кўра, аввалроқ АҚШ ҳарбийлари юқори мартабали ҳукумат амалдорларини фавқулодда вазиятларда эвакуация қилиш бўйича ўқув машғулотларини ҳам ўтказган.

custom img

Вашингтонда Трамп сиёсатига қарши оммавий намойиш ўтказилди

Намойиш иштирокчилари овоз бериш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва фуқаролик ҳуқуқларини чекловчи сиёсатга чек қўйишга чақирган.

custom img

“Бундай одамларга раҳм-шафқат бўлмайди” — Жапаров

Қирғизистон президенти жамиятда беқарорлик келтириб чиқаришга уринаётган шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини айтди.

custom img

“Қозоғистон ядровий қуролга қарши сиёсатини давом эттиради” — Тоқаев

Қозоғистон президенти ядровий кучларни музокараларга чақириб, ядровий синовларни тақиқлаш тўғрисидаги шартноманинг кучга кириши зарурлигини таъкидлади.

custom img

15 ёшли қиз ичагидаги игна билан уч ҳафта яшади

Қиз рўмолини маҳкамлаш учун ишлатиладиган игнани тасодифан ютиб юборган.

custom img

Непалдаги сув тошқинларида бедарак йўқолганлар сони 1 900 нафарга етди

Табиий офат оқибатида камида 580 киши ҳалок бўлган.

custom img

Қозоғистонда ўзбекистонлик эркак иш жойида пичоқлаб ўлдирилди

У мижоз билан юзага келган можаро ортидан 56 ёшли эркак томонидан пичоқланган.

custom img

Непал ва Хитой чегарасидаги тошқинларда ҳалок бўлганлар сони 600 нафарга яқинлашди

Минглаб одамлар бедарак йўқолган. Қутқарув ишлари ҳудуддаги хавф камайганидан сўнг қайта бошланди.

custom img

Россия қитъалараро баллистик ракетанинг ўқув парвозини амалга оширди

Ракетанинг ўқув жанговар блоклари Камчаткадаги “Кура” полигонига йўналтирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"