Жаҳон

“Бундай одамларга раҳм-шафқат бўлмайди” — Жапаров

Қирғизистон президенти жамиятда беқарорлик келтириб чиқаришга уринаётган шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини айтди.

“Бундай одамларга раҳм-шафқат бўлмайди” — Жапаров


Садир Жапаров мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга уринаётган шахслар қаттиқ жазоланишини маълум қилди.



Давлат раҳбари бу ҳақда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ва Жаҳон кўчманчилар ўйинлари вақтида хавфсизликни таъминлашга масъул куч тузилмалари фаолиятини кўздан кечириш чоғида айтган.



Жапаров хавфсизлик идораларини модернизация қилиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимлар иш ҳақини ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтириш бўйича ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаган.



Президент мамлакат хавфсизлигини таъминлаш Қирғизистоннинг барқарорлиги ва тараққиётининг муҳим шарти эканини қайд этиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини профессионаллик, масъулият ва халққа виждонан хизмат қилишга чақирган.



“Ривожланишнинг биринчи ва энг муҳим шарти — темир интизом”, деган Жапаров.



Унинг таъкидлашича, ташқи кучлар таъсирида жамиятда беқарорлик келтириб чиқаришга, қасос олишга чақиришга ёки мамлакатдаги вазиятни издан чиқаришга уринаётган шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади.



“Бундай одамларга раҳм-шафқат бўлмайди”, дея таъкидлаган Қирғизистон президенти.



Жапаров мамлакат кучи халқнинг бирлик ва ҳамжиҳатлигида эканини таъкидлаб, жамиятдаги тотувлик барқарорлик ва фаровонликнинг муҳим омили эканини қайд этган.

custom img

АҚШда “Қиёмат куни” махсус ҳарбий гуруҳи тузилди

Бўлинма инқирозли вазиятларда юқори мартабали амалдорларни хавфсиз эвакуация қилиш учун хизмат қилади.

custom img

Вашингтонда Трамп сиёсатига қарши оммавий намойиш ўтказилди

Намойиш иштирокчилари овоз бериш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва фуқаролик ҳуқуқларини чекловчи сиёсатга чек қўйишга чақирган.

custom img

“Қозоғистон ядровий қуролга қарши сиёсатини давом эттиради” — Тоқаев

Қозоғистон президенти ядровий кучларни музокараларга чақириб, ядровий синовларни тақиқлаш тўғрисидаги шартноманинг кучга кириши зарурлигини таъкидлади.

custom img

15 ёшли қиз ичагидаги игна билан уч ҳафта яшади

Қиз рўмолини маҳкамлаш учун ишлатиладиган игнани тасодифан ютиб юборган.

custom img

Непалдаги сув тошқинларида бедарак йўқолганлар сони 1 900 нафарга етди

Табиий офат оқибатида камида 580 киши ҳалок бўлган.

custom img

Қозоғистонда ўзбекистонлик эркак иш жойида пичоқлаб ўлдирилди

У мижоз билан юзага келган можаро ортидан 56 ёшли эркак томонидан пичоқланган.

custom img

Непал ва Хитой чегарасидаги тошқинларда ҳалок бўлганлар сони 600 нафарга яқинлашди

Минглаб одамлар бедарак йўқолган. Қутқарув ишлари ҳудуддаги хавф камайганидан сўнг қайта бошланди.

custom img

Россия қитъалараро баллистик ракетанинг ўқув парвозини амалга оширди

Ракетанинг ўқув жанговар блоклари Камчаткадаги “Кура” полигонига йўналтирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"