Ҳиндистон Бош вазири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди
Ташрифнинг асосий тадбирлари 30 август куни ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди давлат ташрифи билан мамлакатга келди.

"Тошкент-Ҳумо" халқаро аэропортида Ҳиндистон Бош вазирини Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 30 август куни бўлиб ўтади.








