Жаҳон

Исроил Ғазодаги тиббий буюмлар сақланадиган омборга зарба берди

Ғазо бўйлаб қилинган ҳужумлар оқибатида 48 соат ичида камида 9 киши ҳалок бўлган.

Исроил Ғазодаги тиббий буюмлар сақланадиган омборга зарба берди

Исроилнинг Ғазо сектори бўйлаб уюштирган ҳужумларида камида икки киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Шунингдек, Дайр ал-Балаҳ шаҳридаги шифохона мажмуасида тиббий буюмлар омбори сифатида фойдаланилган чодирга берилган зарба оқибатида уч киши яраланган.

 

Шанба куни Исроил дрони Ал-Ақсо шаҳидлари шифохонаси ҳудудидаги тиббий буюмлар омборига зарба берган. Шифохона директори уч киши жароҳатланганини билдирган. Исроил ҳарбийлари зарбани тасдиқлаб, ҳужум вақтида ҲАМАС қўмондони нишонга олинганини маълум қилган, бироқ бу даъвони тасдиқловчи далил келтирмаган.

 

Ғазо шаҳридаги Тал ал-Ҳаво маҳалласида ҳам Исроил дрони велосипедга зарба берган. Фаластиннинг Wafa агентлиги хабарига кўра, ҳужумда бир киши ҳалок бўлган, икки киши жароҳатланган. Яна бир киши Дайр ал-Балаҳ шарқидаги ал-Мусаддар қишлоғида Исроил аскарларининг ўқ узиши оқибатида ҳалок бўлган.

 

Бундан ташқари, Исроил квадрокоптери Ғазонинг шимолидаги Камол Адван шифохонаси яқинига портловчи мослама ташлаган.

 

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги 48 соат ичида тўққиз нафар янги ҳалок бўлган ва вайроналар остидан топилган бир кишининг жасади, шунингдек, 18 нафар ярадор олиб келинганини маълум қилди.

 

Вазирликка кўра, бошқа қурбонлар вайроналар остида ёки тез ёрдам ва фуқаро муҳофазаси ходимлари етиб бора олмаётган ҳудудларда қолиб кетган.

 

Вазирлик маълумотига кўра, ўтган йил октябрда Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги “ўт очишни тўхтатиш” кучга кирганидан буён Исроил ҳужумлари оқибатида 1313 нафар фаластинлик ҳалок бўлган.

 

Сўнгги кунларда Исроил Ғазо бўйлаб ҳужумларини кучайтирган. Бу ҳужумлар “ўт очишни тўхтатиш” келишувига қарамай давом этмоқда.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.