Жаҳон

Непалдаги сув тошқинларида бедарак йўқолганлар сони 1 900 нафарга етди

Табиий офат оқибатида камида 580 киши ҳалок бўлган.

Непалдаги сув тошқинларида бедарак йўқолганлар сони 1 900 нафарга етди

 

Непалда кучли сув тошқинлари оқибатида бедарак йўқолганлар сони 1 900 нафарга етди. Табиий офат оқибатида камида 580 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда The New York Times Непалнинг табиий офатларга ёрдам агентлигидаги манбага таяниб хабар берди.

 

Қидирув-қутқарув ишлари давом этар экан, қурбонлар ва бедарак йўқолганлар сони ортиб бормоқда. Мутасаддилар фалокат кўлами ва унинг оқибатларини аниқлаш ишларини давом эттирмоқда.

 

Шунингдек, Хитойнинг Тибет ҳудудида ҳам 500 дан ортиқ киши бедарак йўқолгани, камида 5 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган.

 

Непал ҳукумати хорижий қутқарув мутахассисларига табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларида иштирок этишга рухсат берган. Чекланган миқдордаги хорижий мутахассислар ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш ва жасадларни яқинларига топшириш жараёнига жалб этилади.

 

Эслатиб ўтамиз, кучли сув тошқини 26 август куни Непалнинг шимолий қисмида юз берган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, бунга Хитой чегараси яқинида юз берган тош ва қор кўчкиси сабаб бўлган. Сув, тош ва лой оқими дарё бўйлаб қарийб 70 километр масофага тарқалиб, аҳоли пунктларига жиддий зарар етказган.

 

Россиянинг Непалдаги элчихонаси ҳам табиий офат ҳудудида бўлган бўлиши мумкин бўлган саккиз нафар Россия фуқароси билан алоқа узилганини маълум қилди. Уларни қидириш ишлари давом этмоқда.

custom img

15 ёшли қиз ичагидаги игна билан уч ҳафта яшади

Қиз рўмолини маҳкамлаш учун ишлатиладиган игнани тасодифан ютиб юборган.

custom img

Қозоғистонда ўзбекистонлик эркак иш жойида пичоқлаб ўлдирилди

У мижоз билан юзага келган можаро ортидан 56 ёшли эркак томонидан пичоқланган.

custom img

Непал ва Хитой чегарасидаги тошқинларда ҳалок бўлганлар сони 600 нафарга яқинлашди

Минглаб одамлар бедарак йўқолган. Қутқарув ишлари ҳудуддаги хавф камайганидан сўнг қайта бошланди.

custom img

Россия қитъалараро баллистик ракетанинг ўқув парвозини амалга оширди

Ракетанинг ўқув жанговар блоклари Камчаткадаги “Кура” полигонига йўналтирилган.

custom img

Ливан жанубида бир ҳафта ичида 1030 та снаряд учирилди — UNIFIL

Отишмалар оқибатида тинч аҳоли зарар кўргани, уйлар ва муҳим инфратузилма объектлари шикастлангани қайд этилган.

custom img

Сиэтл 1 сентябрни "Ўзбекистон Мустақиллиги куни" деб эълон қилди

Қарор Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан қабул қилинган бўлиб, шаҳарда Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси фаолият юритаётгани ҳам ҳужжатда алоҳида қайд этилган.

custom img

Испанияда 3 минг йиллик хазина тўрт дақиқада ўғирлаб кетилди

Ўғирланган олтин буюмларнинг қиймати камида 1,7 миллион еврога баҳоланмоқда.

custom img

Урушнинг давом этиши минтақа ва дунёга зарар етказади — Пезешкиан

Эрон президенти АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаши салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"