Жаҳон

Россиянинг Киев вилоятига ҳужуми оқибатида 37 киши ҳалок бўлди

Буча туманидаги ўқ-дорилар омборига берилган зарба ортидан юзага келган портлашларда яна 42 киши жароҳатланган.

Россиянинг Киев вилоятига ҳужуми оқибатида 37 киши ҳалок бўлди

Россиянинг Киев вилояти Буча туманидаги ўқ-дорилар омборига берган зарбаси ва ундан кейинги портлашлар оқибатида камида 37 киши ҳалок бўлди. Яна 42 киши жароҳатланган, улардан тўрт нафари бола. Бу ҳақда Киев вилояти давлат маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченкога таяниб, BBC хабар берди.

 

Ҳалок бўлганларнинг 34 нафари қариялар пансионатида бўлган. Қурбонлар орасида Дмитривка жамоаси раҳбари Тарас Дидич ҳам бор.

 

Украина президенти Владимир Зеленский ҳодисани одамлар яқинида портловчи моддаларни сақлаш билан боғлиқ “даҳшатли бепарволик” деб атади. Унинг сўзларига кўра, Россия ҳужуми вақтида ўқ-дорилар сақланадиган ҳудудга зарба берилган ва бунинг ортидан снарядлар, миналар, бошқа ўқ-дорилар ҳамда дронлар детонацияси юз берган.

 

Украина расмийлари 29 августга ўтар кечаси Буча туманидаги Миля қишлоғида жойлашган корхоналардан бирида ҳужум ортидан кучли ёнғин ва портлашлар юз берганини билдирди. Фавқулодда вазият ҳудудидан қарийб 400 киши эвакуация қилинган. Портлашлар сабаб Житомир трассасининг 15–32-километрлари оралиғидаги қисмида транспорт ҳаракати тўлиқ тўхтатилган.

 

Россия Мудофаа вазирлиги эса Миля қишлоғида Fire Point компаниясининг ўқ-дорилар омбори зарбага учраганини маълум қилди. Вазирлик маълумотига кўра, у ерда FP-1 ва FP-2 узоқ масофага учувчи дронлар учун бутловчи қисмлар ва старт тезлаткичлари сақланган.

 

Портлашлар оқибатида атрофидаги инфратузилмага, жумладан, турар жойлар ва қариялар пансионатига зарар етган. Қарийб 50 та турар жой биноси турли даражада шикастланган.

 

Ҳодиса юзасидан Украина Миллий полицияси ва Украина Хавфсизлик хизмати судгача тергов олиб бормоқда. Ўқ-дориларни аҳоли яшайдиган ҳудуд яқинида сақлашга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан хизмат вазифаларига бепарволик билан муносабатда бўлиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

 

Украина президенти Володимир Зеленский одамларнинг ўлимига сабаб бўлган қарорлар учун айбдорлар “жавобгарликка тортилиши керак”лигини таъкидлади.

 

Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотига кўра, 29 августга ўтар кечаси Россия Украина ҳудудига “Оникс” кемага қарши ракетаси, “Искандер-М” баллистик ракетаси ва 267 та ҳужумчи дрон учирган. 29 август соат 11:30 ҳолатига кўра, “Шаҳед” дронларининг Киев вилоятига ҳужуми давом этган.

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

АҚШ сенаторлари Украина президентига Starlink қамровини Россия ҳудудига 300 километрга кенгайтириш эвазига Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни тўхтатишни таклиф қилган.

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Пекин Фаластин масаласини XXI асрнинг энг катта тарихий адолатсизлиги деб атаб, можарони икки давлат ечими асосида ҳал этиш ва Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини таъминлашга чақирди.

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Қўрғошин бўёқлар, косметика, зираворлар ва саноат ифлосланиши орқали инсон организмига тушиши мумкин.

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси 2025 йил декабрида вақтинча тўхтатилган эди.

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

Отишмани 16 ёшли ўсмир содир этган.

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Зеленский билан музокара олиб бориш Путинга қараганда қийинроқ эканини билдирди.

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Зўравонликдан жабрланган болаларга мослаштирилган ва мувофиқлаштирилган ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади.

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.