Ўзбекистонга кўчиб келувчилар сони 2,5 баравар ошди
Хориждан доимий яшаш учун асосан Россия ва Қозоғистондан кўчиб келишмоқда.

2026 йилнинг январь–июнь ойларида хорижий давлатлардан 1649 киши Ўзбекистонга доимий яшаш мақсадида кўчиб келди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 976 нафарга ёки 2,5 бараварга кўп.
Хориждан доимий яшаш учун кўчиб келганларнинг асосий қисми қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келган:
— Россия — 580 нафар;
— Қозоғистон — 362 нафар;
— Тожикистон — 147 нафар;
— бошқа давлатлар — 560 нафар.
Ҳудудлар кесимида энг кўп хориждан кўчиб келувчилар Тошкент шаҳрида қайд этилган — 1089 нафар. Тошкент вилоятига 269 нафар, Қорақалпоғистон Республикасига эса 115 нафар киши кўчиб келган.
Қолган ҳудудларда кўрсаткич қуйидагича:
- Навоий — 31 нафар;
- Самарқанд — 22 нафар;
- Хоразм — 21 нафар;
- Сурхондарё — 18 нафар;
- Сирдарё — 15 нафар;
- Фарғона — 15 нафар;
- Бухоро — 13 нафар;
- Наманган — 13 нафар;
- Жиззах — 12 нафар;
- Андижон — 11 нафар;
- Қашқадарё — 5 нафар.








