Ўзбекистон

Ҳиндистон Бош вазири “Олий даражали Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Мазкур мукофот икки халқ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришига ишонч билдирилди.

Ҳиндистон Бош вазири “Олий даражали Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Кўксарой қароргоҳида Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модига Ўзбекистон Республикасининг “Олий Даражали Дўстлик” орденини топшириш маросими бўлиб ўтди.

 

 

Таъкидланганидек, Ҳиндистоннинг сўнгги йиллардаги жадал тараққиёти ҳамда халқаро майдонда тобора ортиб бораётган нуфузи бевосита мамлакат етакчисининг самарали фаолияти билан боғлиқ. Муваффақиятли дастур ва стратегиялар туфайли замонавий Ҳиндистон барча соҳаларда оламшумул ютуқларни қўлга киритмоқда.

 

 

Президент Шавкат Мирзиёев нуфузли мукофотни топширар экан, бу қарор Ҳиндистон Бош вазирининг икки халқ ўртасидаги азалий дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшаётган беқиёс ҳиссаси учун Ўзбекистон халқи ва давлатининг юксак эҳтироми ифодаси эканини айтиб ўтди.

 

 

Ушбу тарихий ташриф ва ўтказилган сермаҳсул музокаралар натижасида дўст мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтаришга эришилди.

 

 

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалар янги сифат босқичига олиб чиқилгани мамнуният билан қайд этилди.

 

 

Мазкур мукофот икки халқ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришига ишонч билдирилди.

 

 

“Умумий интилиш ва ҳаракатларимиз билан кўп қиррали ва узоқ муддатли алоқаларимиз келгусида ҳам жадал ривожланиб боришига аминман”, – деди Президент.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.