Ўзбекистон

Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳамкорлиги: иқтисодий ривожланиш ва тадбиркорликнинг янги уфқлари

Икки давлат тадбиркорлари металлургия, фармацевтика, агросаноат ва экспорт йўналишларида ҳамкорликни кенгайтирмоқда.

Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳамкорлиги: иқтисодий ривожланиш ва тадбиркорликнинг янги уфқлари

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг айни кунларда Ўзбекистонга амалга ошираётган ташрифи ҳар томонлама тарихий воқелик бўлишига, икки халқ ўртасидаги дўстлик ва шерикликни мутлақо янги юксак босқичга олиб чиқишига катта умид боғлаймиз. 

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг олиб бораётган очиқ, изчил ва прагматик ташқи сиёсати туфайли бугун ўзбек тадбиркорлари учун жаҳон бозорлари, хусусан, дунёнинг энг тез ривожланаётган иқтисодиётларидан бири бўлган Ҳиндистон эшиклари кенг очилди. 

 

Бунинг яққол исботи сифатида икки мамлакат ўртасидаги қўшма лойиҳалар портфели 5 миллиард доллардан ошганини кўришимиз мумкин.

 

Яқинда, яъни 2026 йил 3 август куни Нью-Деҳли шаҳридаги нуфузли "ITC Maurya" меҳмонхонасининг "Kamal Mahal" залида ўтказилган Ҳиндистон–Ўзбекистон бизнес-форумида шахсан иштирок этиб, бу юксак ишонч ва прагматик ёндашувнинг амалий натижасига гувоҳ бўлдим. 

 

Форум доирасида биз хорижлик ҳамкорлар билан изчил музокаралар олиб бордик ва Ҳиндистон бозорига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ош тузини экспорт қилиш бўйича муҳим стратегик битимларни имзоладик. Бу ўзбек маҳсулотларининг сифати ва рақобатбардошлиги халқаро майдонда тан олинаётганининг далолатидир.

 

Металлургия, фармацевтика ва агросаноат каби соҳалардаги ҳамкорлик икки давлат ишбилармонлари учун янги имкониятлар яратмоқда. Маъмурий тўсиқларнинг камаяётгани ва ўзаро бозорларга кириш соддалаштирилаётгани биз каби тадбиркорларни янада фаолроқ бўлишга ундамоқда. 

 

Нарендра Модининг ушбу ташрифи Ҳиндистон–Ўзбекистон бизнес-форумида эришилган келишувларни ҳаётга тўлиқ татбиқ этишга ва иқтисодий алоқаларимизни янада мустаҳкамлашга кучли туртки бериши шубҳасиз.

 

Илҳомжон Боқижонов, тадбиркор

custom img

Ўзбекистонга Ҳиндистондан олиб келинадиган гўштнинг ҳалоллиги назорат қилинади

Ўзбекистон мутахассислари Ҳиндистонга бориб, ҳайвонларни сўйиш ва гўштни тайёрлаш жараёнларида иштирок этади.

custom img

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати рекордлари қайд этилди

30 август куни айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати бўйича рекорд кўрсаткичлар янгиланди.

custom img

Тошкент метросида поездлар ҳаракати интерваллари қисқартирилади

Мазкур чора янги ўқув йили бошланиши билан кутилаётган йўловчилар оқимини самарали бошқариш учун амалга оширилади.

custom img

Тарихий меросдан — жаҳон мулоқоти сари: халқаро медиафорум Ўзбекистон ва дунёга нима берди?

Форумнинг марказий майдони Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлди. Айнан шу ерда иштирокчилар тарихий мерос замонавий халқаро медиа мулоқоти учун қандай асос бўлиши мумкинлигини амалда кўрдилар.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев 31 август – 1 сентябрь кунлари Бишкекда бўлади

Президент ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда иштирок этади.

custom img

Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазири Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди

Маросим Ўзбекистон ва Ҳиндистон муносабатларида янги босқич бошланганини ифодалади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди иштирокида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон – Ҳиндистон шериклигини мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири “Олий даражали Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Мазкур мукофот икки халқ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришига ишонч билдирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"