Ўзбекистон

Россиядан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 12 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди

Яна 22 нафар болани Ўзбекистонга қайтариш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Россиядан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 12 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди

Россиянинг турли ҳудудларида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёки оғир ижтимоий вазиятда қолган 12 нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

 

Болалар Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакилларининг ҳамкорлигида олиб келинди.

 

Қайд этилишича, болаларнинг 8 нафари Москва вилоятидан, бир нафари Чувашия Республикасидан, бир нафари Москва шаҳридан, бир нафари Новосибирск вилоятидан ва яна бир нафари Тула шаҳридан олиб келинган.

 

Уларни ватанга қайтариш жараёнида шахсини аниқлаш, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва тиббий кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ масалалар ҳал этилган.

 

Маълумотларга кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида Россиянинг турли ҳудудларидан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёки оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган жами 38 нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилган.

 

Ҳозирда яна 22 нафар болани Ўзбекистонга олиб келиш бўйича зарур ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

Янги энергетика лойиҳалари ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб режалаштирилади.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.

16 ёшли қиз осилган ҳолда топилди: Бош прокуратура маълумот берди

16 ёшли қиз осилган ҳолда топилди: Бош прокуратура маълумот берди

Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Пешлавҳа учун ортиқча ҳужжат керак эмас: ташқи рекламага оид тартиб ўзгарди

Пешлавҳа учун ортиқча ҳужжат керак эмас: ташқи рекламага оид тартиб ўзгарди

Ўзбекистонда энди бино ва иншоотлардаги пешлавҳалар ташқи реклама ҳисобланмайди.

Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланяпти? Лаборатория текшируви бошланди

Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланяпти? Лаборатория текшируви бошланди

Бешта туманда иссиқ сув сифати юзасидан келиб тушган мурожаатлар бўйича текширув бошланди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: айрим ҳудудларда ифлосланиш даражаси ошди

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: айрим ҳудудларда ифлосланиш даражаси ошди

Айрим ҳудудларда қисқа муддатли носоғлом даража қайд этилган.