Ўзбекистон

Саида Мирзиёева Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан табриклади

Президент Администрацияси раҳбари ўз табригида мамлакат ривожи олдида қатор йирик вазифалар турганини таъкидлади.

Саида Мирзиёева Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан табриклади

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбекистон Мустақиллиги куни муносабати билан табрик йўллади.

 

 

У Ўзбекистон Мустақиллиги куни сўнгги йилларда тубдан янгиланиб, дадил илгарилаётган мамлакатнинг улуғ айёми эканини таъкидлади.

 

«Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз нутқида келгуси ўн йилликни “Миллий юксалиш даври” деб эълон қилдилар», — деб ёзди Саида Мирзиёева.

 

 

Унинг қайд этишича, олдинда кенг кўламли миллий дастурларни амалга ошириш ва муҳим вазифаларни ҳал этиш турибди. Жумладан, билим ва кўникмаларни амалий капиталга айлантириш, аҳоли саломатлиги ва узоқ умр кўришини таъминлаш, юқори технологияларга асосланган иқтисодиётни барпо этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни асраш, қонун устуворлигини тўлиқ кафолатлаш, маҳалла институтини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини янада юксалтириш шулар жумласидандир.

 

 

«Байраминг муборак бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!» — дея табрикни якунлади Саида Мирзиёева.

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева табиатни асраш ва унга меҳр билан муносабатда бўлиш туйғусини ёш авлодга сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилмоқда.

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, эҳтиёжга қараб психологик ёрдам кўрсатилади.

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Камчиликларнинг асосий қисми бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа ва рекламаларга, шунингдек, имловий хатолар ҳамда сўзлар маъносининг бузилишига тааллуқли.

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, алифбодаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади.