Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев номига Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан хориждан табрик мактублари келмоқда

Хорижий ҳамкорлар ўз мактубларида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва халқаро майдондаги фаол ролини юқори баҳолаган.

Шавкат Мирзиёев номига Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан хориждан табрик мактублари келмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев номига Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари, парламентлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, ишбилармон доиралар вакиллари, таниқли сиёсат, жамоат ва дин арбобларидан табрик мактублари келмоқда.

 

Мактубларда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ҳамда аҳоли фаровонлигини ошириш борасида эришилаётган натижалар юқори баҳоланган.

 

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, яхши қўшничилик ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришдаги фаол роли, халқаро масалаларни ҳал этишдаги конструктив иштироки алоҳида қайд этилган.

 

Хорижий ҳамкорлар савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт, энергетика, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлардаги амалий ҳамкорлик изчил кенгайиб бораётганини таъкидлаган.

 

Табрик мактубларида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва мамлакатнинг кўп миллатли халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаклари билдирилган.

 

Мактуб муаллифлари Ўзбекистон билан дўстлик муносабатлари ва ўзаро манфаатли шериклик келгусида ҳам изчил мустаҳкамланишига ишонч билдирган.

 

Шунингдек, қуйидагилар ўз қутловларини йўллади:

 

  • Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин;
  • Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин;
  • Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп;
  • Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;
  • Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров;
  • Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;
  • Туркманистон Президенти Сердар Бердимухамедов;
  • Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған;
  • Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко;
  • Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
  • Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён;
  • Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф;
  • Европа Кенгаши Президенти Антониу Кошта;
  • Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Валтер Штайнмаер;
  • Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев;
  • Озарбайжон Республикасининг Биринчи вице-президенти Меҳрибан Алиева;
  • Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян;
  • Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;
  • Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд;
  • Малайзия Подшоҳи Султон Иброҳим;
  • Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим;
  • Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;
  • Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
  • Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Бош вазирининг ўринбосари, Президент девони раиси Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён;
  • Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазирининг ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;
  • Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич;
  • Словения Республикаси Президенти Наташа Пирс-Мусар;
  • Словакия Республикаси Президенти Петер Пеллегрини;
  • Латвия Республикаси Президенти Эдгарс Ринкевичс;
  • Албания Республикаси Президенти Байрам Бегай;
  • Болгария Республикаси Президенти Илияна Ётова;
  • Австрия Республикаси Президенти Александр Ван дер Беллен;
  • Швейцария Конфедерацияси Президенти Ги Пармелен;
  • Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироли Чарлз III;
  • Нидерландия Қироли Виллем-Александр;
  • Рим-католик черкови раҳбари, Рим Папаси Лев XIV;
  • Сан-Марино Республикаси капитан-регентлари Аличе Мина ва Владимиро Селва;
  • Япония Императори Нарухито;
  • Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух;
  • Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти То Лам;
  • Сингапур Республикаси Президенти Тарман Шанмугаратнам;
  • Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулмажид Теббун;
  • Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос;
  • Мавритания Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад аш-Шайх ал-Ғазвоний;
  • Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Нурлан Ермекбаев;
  • Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев;
  • Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Асад Мажид Хон;
  • Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;
  • Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Анда Филип;
  • ЮНЕСКО Бош директори Ҳолид ал-Ананий;
  • БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзе;
  • «Марказий Осиё – Хитой» формати Бош котиби Сун Вейдун;
  • Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев;
  • ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Уларбек Шаршеев;
  • Халқаро миграция ташкилоти Бош директори Эми Поуп;
  •  Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари Керол Миллер, Жо Вилсон, Дон Бэкон, Ронни Линн Жексон, Рон Эстес, Браян Маст, Адам Смит ва Ами Бера;
  • Озарбайжон Миллий Мажлиси депутати, Ўзбекистон маданияти элчиси Гунай Афандиева.

 

Қутловлар келишда давом этмоқда.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.