Ўзбекистон

Ўзбекистонда IMEI рўйхатдан ўтказиш тўловини бекор қилиш режалаштирилмаган

Тизимни тўловсиз шаклга ўтказиш давлат бюджетига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги айтилди.

Ўзбекистонда IMEI рўйхатдан ўтказиш тўловини бекор қилиш режалаштирилмаган

Ўзбекистонда 2019 йилдан буён 97,8 миллиондан ортиқ IMEI коди давлат рўйхатидан ўтказилган. Мутасаддиларнинг маълум қилишича, қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш учун ундириладиган тўловни бекор қилиш режалаштирилмаган.

 

«Газета.uz»га кўра, UzIMEI тизими оператори — Телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази бўлим бошлиғи Отабек Азимовнинг айтишича, IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш учун ундириладиган маблағ солиқ эмас, балки тизим томонидан кўрсатиладиган хизмат учун тўлов ҳисобланади.

 

Унинг сўзларига кўра, тушумлар тизим фаолиятини таъминлаш, серверларни янгилаш, алоқа соҳасини ривожлантириш, чекка ҳудудларда алоқа сифатини яхшилаш ҳамда ходимлар иш ҳақини тўлашга йўналтирилади.

 

Марказ матбуот хизмати бошлиғи Ахмаджон Орифжоновнинг таъкидлашича, тизимни тўловсиз шаклга ўтказиш давлат бюджетига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳозирда рўйхатдан ўтказиш учун ундириладиган тўловларнинг 95 фоизи импортёрлар зиммасига тушмоқда.

 

Тақдим этилган статистикага кўра, 2019 йилда тизим жорий этилган пайтда 47,6 миллионта қурилма автоматик ва бепул рўйхатдан ўтказилган. Кейинчалик импортёрлар 30,4 миллионта, жисмоний шахслар 19,03 миллионта, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар эса 779 мингта қурилмани рўйхатдан ўтказган.

 

IMEI кодлари бўйича Samsung — 35,5 миллион, Xiaomi — 18,1 миллион, Nokia — 7,7 миллион, Apple — 5,8 миллион ва Huawei — 2,4 миллион билан етакчилик қилмоқда. Рўйхатдан ўтган қурилмаларнинг 72,5 миллионтасини смартфонлар, 20,3 миллионтасини эса тугмали телефонлар ташкил этади. Блокланган қурилмалар сони 20,1 миллионтага етган.

 

IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишдан тушган тўловлар 2025 йилда 694 миллиард сўмни, 2026 йил 1 август ҳолатига эса 459,6 миллиард сўмни ташкил қилган. Сўнгги етти йилда мобил қурилмаларни расмий олиб киришдан ундирилган божхона тўловлари эса 5 триллион сўмдан ошган.

 

Мутасаддилар UzIMEI тизими расмий импорт улушининг ошишига ҳам таъсир кўрсатганини таъкидламоқда. Натижада Ўзбекистонда Samsung ва Xiaomi’нинг расмий дўконлари иш бошлаган. Ҳозирда Apple билан мамлакатда расмий дўкон очиш бўйича ҳам музокаралар олиб борилаётгани маълум қилинган.

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Учрашувда энергетика, инфратузилма ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 6,5 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Саудия Арабистони иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

Янги энергетика лойиҳалари ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб режалаштирилади.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.