Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев мактаб ўқувчилари, устоз ва ота-оналарни Билимлар куни билан табриклади

Давлат раҳбари янги ўқув йили таълим тизимида янги маърифий юксалиш йили бўлишига умид билдирди.

Шавкат Мирзиёев мактаб ўқувчилари, устоз ва ота-оналарни Билимлар куни билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллик қутлуғ байрамига уйғун ва ҳамоҳанг ҳолда ўтаётган Билимлар куни билан мактаб ўқувчилари, устоз-мураббийлари ва ота-оналарига табрик йўллади.

 

“Янги ўқув йили мамлакатимизнинг бутун таълим тизимида, мактаб, лицей, техникум ва олийгоҳларимиз ҳаётида янги маърифий юксалиш йили бўлсин!” — деди Президент.

 

Президент мактаб таълимидаги ислоҳотлар натижасида Янги Ўзбекистон мактаблари янгича қиёфа касб этиб, таълим сифати такомиллашиб бораётганини таъкидлади. У ўқиш, касбий таълим, IT, ижод, спорт ва жамоат ишларида ютуқларга эришаётган ёшларни мамлакатнинг “нурли келажаги, олтин фонди” деб атади.

 

“Бундай билимли, зукко, тиришқоқ ва интилувчан, сафлари йил сайин кенгайиб бораётган фарзандларимиз тимсолида биз Учинчи Ренессанс ниҳолларини кўрамиз”, — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Президент таълим-тарбия соҳасини ривожлантиришга бундан буён ҳам устувор аҳамият қаратилишини маълум қилди. Унинг қайд этишича, мактабни тамомлаётган ёшлар пухта билим билан бирга камида битта замонавий касб-ҳунарни эгаллаши учун шароитлар яратилади. Шу мақсадда ҳудудларда “Касблар шаҳарчалари” ташкил этилиб, уларга замонавий тажриба ва илғор мутахассислар жалб этилади.

 

Шунингдек, давлат раҳбари ёшларни янги билим, ғоя ва инновациялар, касб-ҳунарлар, она тили, тарих ва маданиятни пухта эгаллашга, жаҳон тарихи ва хорижий тилларни ўрганишга чақирди.

 

“Азиз фарзандларим, сизларга бахтли ва саодатли ҳаёт эшикларини очадиган калит ҳам, умр йўлларингизда пайдо бўладиган мураккаб саволларнинг ечими, синов ва машаққатларни енгиб ўтишнинг кафолати ҳам фақат билим, билим ва билимдир”, — деди Президент.

 

Шавкат Мирзиёев ўқувчиларга янги ўқув йилини аъло баҳолар билан бошлаш, чоракларни муваффақиятли якунлаш, сиҳат-саломатлик, омад ва зафар тилади.

 

Маълум қилинишича, бу йил мамлакат мактаблари остонасидан 800 минг нафарга яқин ўғил-қиз янги ўқув йилини бошламоқда.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.