Ўзбекистон

Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди. Ташриф доирасида ШҲТ саммити, “ШҲТ плюс” учрашуви ва қатор икки томонлама музокаралар ўтказилди.

Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бишкек шаҳрига амалий ташрифи якунланди.

 

 

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг юбилей йиғилишида иштирок этгани ташрифнинг асосий воқеаси бўлди. Унда ШҲТнинг 25 йиллик тараққиёт йўли сарҳисоб қилиниб, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

 

 

Президент саноат кооперациясини чуқурлаштириш, транспорт алоқалари, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш, озиқ-овқат, сув ва энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди. Йиғилиш якунлари бўйича Бишкек декларацияси ҳамда асосий йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган муҳим ҳужжатлар тўплами қабул қилинди.

 

 

Шунингдек, Ўзбекистон етакчиси БМТнинг адолатли кўп қутбли дунё тартиботини шакллантиришдаги ролига бағишланган “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда нутқ сўзлади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг марказий ва мувофиқлаштирувчи ролини сақлаб қолиш зарурлигини таъкидлаб, “ШҲТ плюс”ни минтақалараро мулоқот майдони сифатида ривожлантиришни таклиф қилди.

 

Саммит доирасида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Россия Президенти Владимир Путин ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан музокаралар бўлиб ўтди. Шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор билан учрашувлар ўтказилди.

 

Бишкекда давлат раҳбари рафиқаси билан бирга VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

 

Тадбирлар якунлангач, “Манас” халқаро аэропортида Ўзбекистон Президенти ва рафиқасини Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент Администрацияси раҳбари Адилбек Қасималиев ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

 

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига қайтиб келди.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.