Ўзбекистон

Зироат Мирзиёева Бишкекдаги маданий тадбирларда иштирок этди

ШҲТ саммити доирасида қирғиз халқининг санъати ва анъаналари намойиш этилди.

Зироат Мирзиёева Бишкекдаги маданий тадбирларда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева 1 сентябрь куни Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида ўтказилган маданий тадбирларда иштирок этди.

 

 

Тадбирда Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия ва Хитойнинг Биринчи хонимлари ҳам қатнашди.

 

 

Меҳмонлар қирғиз халқининг амалий безак санъати намуналари намойиш этилган кўргазма билан танишди. Шунингдек, “Салбуурун” миллий федерацияси вакиллари қирғиз тайганлари ва қўлга ўргатилган бургутларни намойиш этиб, анъанавий овчилик маданияти ҳақида маълумот берди.

 

 

Дастур якунида олий мартабали меҳмонлар учун “Энесай” қабул уйида Қирғизистоннинг болалар мусиқа ва рақс жамоалари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.