Ўзбекистон

Андижондаги “Ғамхўрлик” марказида болаларга зўравонлик қилингани аниқланди

Ўрганиш якунларига кўра, 6 нафар тарбиячи ва 1 нафар ҳамшира ишдан бўшатилди.

Андижондаги “Ғамхўрлик” марказида болаларга зўравонлик қилингани аниқланди

 

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида жойлашган ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказида болаларга нисбатан жисмоний зўравонлик қилингани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

 

Ўрганиш натижаларига кўра, видеоларда акс этган 6 нафар тарбячи ва 1 нафар ҳамшира эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Улар билан тузилган меҳнат шартномалари қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинган.

 

Шунингдек, тарбиячилар фаолиятини етарли даражада назорат қилмаган масъул ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўрилган.

 

Марказдаги болалар ҳудудий тиббиёт бирлашмаси мутахассислари иштирокида тиббий кўрикдан ўтказилган.

 

Бундан ташқари, болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Ғамхўрлик» марказидаги ўйин майдонлари атрофига қўшимча кузатув камералари ўрнатилган.

custom img

“Бир-бирини қутқармоқчи бўлишган”

ФВВ Чорвоқда чўкиб кетган ота-болаларни қидириш ишлари бўйича маълумот берди.

custom img

Саида Мирзиёева Замонавий санъат марказининг очилишида иштирок этди

Янги маданий кластер 1912 йилда қад ростлаган собиқ дизель электр станциясининг тарихий биносида жойлашган.

custom img

Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Сўровнома асосида мактаб автобусларини жорий этиш зарурати баҳоланади.

custom img

Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғил чўкиб кетди

Ҳозирда қидирув ишлари амалга оширилмоқда.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"