Жаҳон

Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий позицияларига жавоб зарбасини берди

Ҳужумлар ракеталар ва дронлар ёрдамида амалга оширилган.

Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий позицияларига жавоб зарбасини берди



Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий позицияларига қарши жавоб зарбаларини амалга оширди. Бу ҳақда “Fars” ахборот агентлиги Теlegram каналида маълум қилди.



Агентлик маълумотига кўра, ҳужумлар ракеталар ва учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида амалга оширилган.



Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби АҚШнинг мамлакат жанубидаги Систон ва Балужистон ҳамда Ҳормозгон вилоятларидаги нишонларга берган зарбаларига жавобан Эрон Қуролли Кучлари АҚШга қарши жавоб чораларини кўраётганини билдирган.



Аввалроқ АҚШ ҳарбийлари Эроннинг жанубий ҳудудларидаги нишонларга, жумладан, Ҳормуз бўғози ҳудудидаги объектларга зарбалар бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, АҚШ кучлари Ларак оролидаги Эрон ракета учириш қурилмаларига ҳужум қилгани маълум қилинган.



АҚШ Марказий қўмондонлиги (СENТСОМ) ҳам Эрондаги қатор нишонларга зарбалар берилганини билдирган. Эроннинг жанубий қирғоқлари, жумладан, Қешм ороли ва айрим қирғоқбўйи ҳудудларида портлашлар содир бўлгани ҳақида хабар берилган.



АҚШ президенти Доналд Трамп аввалроқ Америка нишонларига қарши янги ҳужумлар уюштирилган тақдирда Эронга қарши кескин чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирган эди.

custom img

АҚШ Эроннинг учта нефть танкерига зарба берди

Ҳужум ИИҚК томонидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасига баллистик ракеталар учирилганидан кейин амалга оширилган.

custom img

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бу борада учинчи давлатлар билан келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

custom img

БМТ дунё харитасини ўзгартиришни маъқуллади

Қарор Меркатор проекциясида Африканинг ҳақиқий ҳажми акс эттирилмагани билан боғлиқ.

custom img

Қозоғистонга пуллик электрон кириш рухсатномаси виза ҳисобланмайди — эксперт

ETA учун тўлов виза тўлови ҳисобланмайди, бироқ мажбурий тартиб жорий этилса, саёҳатчилар учун қўшимча харажатга айланиши мумкин.

custom img

Украина уч кунлик сулҳ жорий этди

5–8 сентябрь давом этадиган сулҳ АҚШ вакилларининг Россия ва Украина ташрифлари арафасида жорий этилиши кутилмоқда.

custom img

АҚШ хорижий давлат хизматчилари фарзандларига фуқаролик беришни чекламоқчи

Таклиф хорижий элчихона ва консулликларнинг айрим ходимлари фарзандларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.

custom img

Саудия Арабистони АҚШдан 5 миллиард долларлик авиабомбалар сотиб олади

Битим доирасида 227 ва 907 килограммлик 10 мингта авиабомба етказиб берилиши кўзда тутилган.

custom img

Трамп Россия ва Украинага музокаралар учун вакилларини юбормоқда

Украина президенти Владимир Зеленский учрашувлар давомида ҳаво ҳужумларини тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"