Жаҳон

"Россия осмони бутунлай хавфли бўлиб бормоқда" — Зеленский

Украина президенти Россия ҳаво ҳудудидан фойдаланаётган авиакомпанияларни дрон ҳужумлари сабаб хавф кучаяётганидан огоҳлантирди.

"Россия осмони бутунлай хавфли бўлиб бормоқда" — Зеленский


Владимир Зеленский Россия ҳаво ҳудудидан фойдаланаётган авиакомпаниялар, суғурта компаниялари ва хорижий давлатларни парвозлар хавфсизлиги билан боғлиқ хатарлар кучаяётганидан огоҳлантирди.



Зеленский 1 сентябрь куни кечки видеомурожаатида Россия томонидан Украинага қарши бошланган уруш оқибатлари мамлакат ҳудудидан ташқарига ҳам таъсир қилаётганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Украинанинг узоқ масофали дрон операциялари кенгайиб бориши сабаб Россия ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тобора хавфли тус олмоқда.



“Россия ҳаво ҳудуди амалда ёпилади; Россия бошлаган уруш унинг осмонини ёпмоқда”, — деган Украина президенти.



Зеленский Украина фуқаролик авиациясига таҳдид солмаслигини, бироқ Россия ҳаво ҳудудида дронлар сони ва кўламини ҳисобга олиш зарурлигини билдирган. У Россиянинг Москва, Санкт-Петербург ва бошқа йирик шаҳарлардаги аэропортларига парвозларни амалга ошираётган авиакомпанияларни вазиятга жиддий эътибор қаратишга чақирган.



Украина президенти, шунингдек, Россия осмонида “хавфсиз даврлар тугаганини” таъкидлаб, мамлакатдаги ва Москвадаги хорижий дипломатик ваколатхоналарни ушбу маълумотни ўз ҳукуматларига етказишга чақирган.



Унинг маълум қилишича, Украина Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа тегишли идоралар Россия ҳаво ҳудудидаги хавфлар бўйича халқаро ташкилотларга маълумот тақдим этади.



Зеленский Украина узоқ масофали дронлар ёрдамида Россиянинг ҳарбий инфратузилмаси ва урушни қўллаб-қувватлаётган объектларига зарбалар бериш сиёсатини давом эттиришини билдирган.



Украина ҳаво ҳудуди эса Россиянинг кенг кўламли босқини бошланган 2022 йил 24 февралидан буён фуқаролик авиацияси учун ёпиқ.

custom img

Лавров Германияни Россияга қарши “ҳақиқий уруш бошлаш”да айблади

Германиянинг Россия махсус хизматларини Лейпциг/Ҳалле аэропортидаги дрон ҳужумига алоқадорликда айблагани Лавровнинг танқидига сабаб бўлди.

custom img

Конго ДРда тўй маросимида ёнғин чиқиб, 22 киши ҳалок бўлди

Конго бош вазирининг ўринбосари ва ички ишлар вазири воқеа жойига ташриф буюрган.

custom img

АҚШ Эронга танкерлар флотини тўлиқ йўқ қилиш билан таҳдид қилди

АҚШ уруш вазирининг сўзларига кўра, Эроннинг танкерлар флоти ҳимоясиз.

custom img

Путин Трампнинг махсус вакиллари билан Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди

Бироқ учрашув якунида келишувга эришилгани ёки сезиларли силжиш бўлгани ҳақида маълумот берилмади.

custom img

2023 йилдан бери Исроилнинг Ливанга ҳужумларида қарийб 9 минг киши ҳалок бўлди

2 мартдан бери тез ёрдам бригадаларига 179 дан ортиқ ҳужум қайд этилган, уларда 135 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлган.

custom img

АҚШ Эроннинг учта нефть танкерига зарба берди

Ҳужум ИИҚК томонидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасига баллистик ракеталар учирилганидан кейин амалга оширилган.

custom img

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бу борада учинчи давлатлар билан келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

custom img

БМТ дунё харитасини ўзгартиришни маъқуллади

Қарор Меркатор проекциясида Африканинг ҳақиқий ҳажми акс эттирилмагани билан боғлиқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"