Жаҳон

Россияда меҳнат мигрантлари учун тиббий кўрик қоидалари кучайтирилди

Энди 30 кундан ортиқ қолувчилар ҳар йили тиббий кўрикдан ўтиши шарт.

Россияда меҳнат мигрантлари учун тиббий кўрик қоидалари кучайтирилди



Россияда 1 сентябрдан бошлаб меҳнат мигрантларининг тиббий кўрикдан ўтиш тартибига оид янги талаблар кучга кирди.



ТАСС маълумотига кўра, аввал Россияга кирган мигрантлар хавфли юқумли касалликлар, ОИВ инфекцияси ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ҳолатини аниқлаш мақсадида 90 кун ичида тиббий кўрикдан ўтиши керак эди. Эндиликда ушбу муддат 30 кунгача қисқартирилди.



Шунингдек, Россияга 30 кундан ортиқ муддатга келган мигрантлар ҳар йили тиббий кўрикдан ўтиши шарт. Текширув билан боғлиқ харажатлар мигрантнинг ўзи ёки иш берувчи томонидан қопланади.



Янги тартибга кўра, мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказишда воситачилар иштирокига йўл қўйилмайди. Текширувлар фақат ваколатли тиббиёт ташкилотлари томонидан амалга оширилади.



Тиббий кўрик вақтинчалик яшаш ёки ишлаш учун рухсатнома олиш, шунингдек, патентни узайтириш учун ҳам мажбурий талаб ҳисобланади.



Текширув якунлари бўйича тиббий хулоса, жумладан, электрон шаклда расмийлаштирилади ва тегишли маълумотлар Ягона давлат соғлиқни сақлаш ахборот тизимига киритилади.



Агар мигрантда хавфли юқумли касаллик, ОИВ инфекцияси ёки гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ҳолати аниқланса, тиббиёт ташкилотлари бу ҳақда 24 соат ичида Россия Ички ишлар вазирлиги ва Роспотребнадзорга хабар бериши лозим.

custom img

Лавров Германияни Россияга қарши “ҳақиқий уруш бошлаш”да айблади

Германиянинг Россия махсус хизматларини Лейпциг/Ҳалле аэропортидаги дрон ҳужумига алоқадорликда айблагани Лавровнинг танқидига сабаб бўлди.

custom img

Конго ДРда тўй маросимида ёнғин чиқиб, 22 киши ҳалок бўлди

Конго бош вазирининг ўринбосари ва ички ишлар вазири воқеа жойига ташриф буюрган.

custom img

АҚШ Эронга танкерлар флотини тўлиқ йўқ қилиш билан таҳдид қилди

АҚШ уруш вазирининг сўзларига кўра, Эроннинг танкерлар флоти ҳимоясиз.

custom img

Путин Трампнинг махсус вакиллари билан Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди

Бироқ учрашув якунида келишувга эришилгани ёки сезиларли силжиш бўлгани ҳақида маълумот берилмади.

custom img

2023 йилдан бери Исроилнинг Ливанга ҳужумларида қарийб 9 минг киши ҳалок бўлди

2 мартдан бери тез ёрдам бригадаларига 179 дан ортиқ ҳужум қайд этилган, уларда 135 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлган.

custom img

АҚШ Эроннинг учта нефть танкерига зарба берди

Ҳужум ИИҚК томонидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасига баллистик ракеталар учирилганидан кейин амалга оширилган.

custom img

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бу борада учинчи давлатлар билан келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

custom img

БМТ дунё харитасини ўзгартиришни маъқуллади

Қарор Меркатор проекциясида Африканинг ҳақиқий ҳажми акс эттирилмагани билан боғлиқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"