Жаҳон

Си Цзиньпин Яқин Шарқда янги хавфсизлик тизимини яратишга чақирди

Си Цзиньпин Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан учрашувда минтақа давлатлари ўз тақдирини ўзи белгилаши кераклигини таъкидлади.

Си Цзиньпин Яқин Шарқда янги хавфсизлик тизимини яратишга чақирди

Хитой раиси Си Цзиньпин Мисрга ташрифи чоғида Яқин Шарқ давлатларини ташқи аралашувга қарши туриш ва минтақада янги хавфсизлик тизимини шакллантириш имкониятларини кўриб чиқишга чақирди.



Си Цзиньпиннинг таъкидлашича, Хитой минтақа давлатлари билан биргаликда денгиз йўллари хавфсизлигини таъминлашга тайёр. У бу масала Ҳормуз бўғози ва Боб ал-Мандаб орқали кемалар қатнови можаролар сабаб издан чиққани ортидан янада долзарб бўлганини қайд этди.



Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан учрашувда томонлар хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди. Шунингдек, маълумотлар марказлари, яримўтказгичлар ва муҳим металлар етказиб бериш занжирлари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.



Миср сўнгги йилларда АҚШ билан мудофаа соҳасидаги яқин алоқаларини сақлаб қолган ҳолда, Хитой билан иқтисодий ва ҳарбий ҳамкорликни ҳам фаол ривожлантирмоқда. Пекин эса Мисрнинг стратегик жойлашуви ва минтақадаги таъсиридан фойдаланиб, Яқин Шарқдаги ролини кучайтиришга интилмоқда.

custom img

Филиппиндаги паром ёнғини: қурбонлар сони 76 нафарга етди

Паромдан яна 41 кишининг жасади топилди, 13 киши эса бедарак йўқолган.

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

custom img

Қариялар уйидаги ёнғин: 16 киши вафот этди

Ҳозирда фожиа сабаби ўрганилмоқда.

custom img

112 га қўнғироқ: 66 ёшли аёл 4 метрлик қудуққа тушиб кетди

Аёл эҳтиётсизлиги оқибатида ҳовлисидаги қудуққа тушиб кетган.

custom img

Си Цзиньпин Ҳиндистонда: етти йилдан кейинги илк ташриф

Хитой раиси Ҳиндистонга ташрифи давомида Бош вазир Нарендра Моди билан икки томонлама музокаралар ўтказади.

custom img

Республикачилар мағлуб бўлса, Эронга янада қаттиқроқ чоралар кўрилиши мумкин — Трамп

АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"