Ўзбекистон

Зафарабод тумани ҳокими ва унинг ўғли ЙТҲга учради

“MAZ” русумли юк машинаси чапга бурилиш вақтида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган ҳоким бошқарувидаги “KIA Seltos” билан тўқнашган.

Зафарабод тумани ҳокими ва унинг ўғли ЙТҲга учради



Жорий йилнинг 30 август куни соат 07:45 ларда Жиззах вилояти Зафарабод тумани Нурафшон МФЙ ҳудудидан ўтувчи 25В-037 автомобиль йўлининг 7-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.



Туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, «MAZ» русумли юк автомашинасини бошқариб келаётган Б. Мўминов чап томонга бурилиш вақтида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Зафарабод тумани ҳокими Ғ. Эшпўлатов бошқарувидаги «KIA Seltos» русумли хизмат автомобилининг ҳаракатланиш йўлига чиқиб кетган.



Натижада транспорт воситалари тўқнашган.



ЙТҲ оқибатида Зафарабод тумани ҳокими Ғ. Эшпўлатов ҳамда автомобилда йўловчи бўлган унинг вояга етмаган ўғли Ш. Эшпўлатов турли даражадаги тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.



«MAZ» ҳайдовчиси Б. Мўминов тан жароҳати олмаган.



Мазкур ҳолат юзасидан 30 август куни Зафарабод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.



Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

“Бир-бирини қутқармоқчи бўлишган”

ФВВ Чорвоқда чўкиб кетган ота-болаларни қидириш ишлари бўйича маълумот берди.

custom img

Саида Мирзиёева Замонавий санъат марказининг очилишида иштирок этди

Янги маданий кластер 1912 йилда қад ростлаган собиқ дизель электр станциясининг тарихий биносида жойлашган.

custom img

Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Сўровнома асосида мактаб автобусларини жорий этиш зарурати баҳоланади.

custom img

Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғил чўкиб кетди

Ҳозирда қидирув ишлари амалга оширилмоқда.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"