Ўзбекистон

Ўзбекистонда 2050 йилга бориб туғилишлар сони 1,2 миллиондан ошиши мумкин

2050 йилга келиб мамлакатда бир йил давомида дунёга келадиган болалар сони 2025 йилга нисбатан 40 фоиздан кўпроққа ошиши прогноз қилинган.

Ўзбекистонда 2050 йилга бориб туғилишлар сони 1,2 миллиондан ошиши мумкин


 
“Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти томонидан “Ички ва ташқи миграциянинг демографик жараёнлар ва оила институтига узоқ муддатли таъсирини баҳолаш” илмий лойиҳаси доирасида туғилиш кўрсаткичларининг узоқ муддатли прогнози амалга оширилди.


 
Прогнозга кўра, Ўзбекистонда туғилишлар сони келгуси йилларда ўсишда давом этади. 2030 йилда 892,7 минг нафар, 2040 йилда 1 миллион 16,1 минг нафар, 2050 йилда эса 1 миллион 234,1 минг нафар туғилиш қайд этилиши кутилмоқда. Шу тариқа, 2050 йилга келиб туғилишлар сони 2025 йилга нисбатан 354,5 минг нафарга ёки 40,3 фоизга кўпайиши прогноз қилинган.


 
Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кутилмоқда. Прогноз қилинаётган ўсиш кўрсаткичлари Тошкент вилоятида 62 фоиз, Тошкент шаҳрида 61 фоиз, Андижон вилоятида 48,6 фоиз, Самарқанд вилоятида 43,3 фоиз ва Наманган вилоятида 42,4 фоизни ташкил этади.


 
Туғилишнинг умумий коэффициенти бўйича эса ўрта муддатда бироз пасайиш, кейинчалик барқарор ўсиш тенденцияси кутилмоқда. Республика бўйича мазкур кўрсаткич 2030 йилда 21,2 промилле, 2040 йилда 20,8 промилле, 2050 йилда эса 21,9 промилле бўлиши прогноз қилинган.


 
2050 йилда туғилиш коэффициенти энг юқори бўлиши кутилаётган ҳудудлар қаторидан Сурхондарё – 24,7 промилле, Қашқадарё – 23,8 промилле, Наманган ва Самарқанд – 23,1 промилледан, Андижон – 22,9 промилле ҳамда Тошкент шаҳри – 22,3 промилле ўрин олган.


 
Институт маълумотларига кўра, туғилишлар сонининг прогноз қилинаётган ўсиши келгуси йилларда таълим, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, уй-жой, ижтимоий хизматлар ва меҳнат бозори инфратузилмасига бўлган эҳтиёжни ҳам оширади.


 
Шунингдек, демографик ўзгаришларни олдиндан баҳолаш давлат ресурсларини самарали тақсимлаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ҳамда инсон капиталига инвестицияларни стратегик режалаштириш имконини бериши қайд этилган.

custom img

Тошкентдан Маврикийга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

Дастлаб декабрь ва январь ойларида жами тўртта рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

custom img

Тошкентда курьерни ҳақоратлаган қоровул 10 суткага қамалди

Суд қоровулни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан айбдор деб топди.

custom img

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияга борди

Сербия ҳаво ҳудудида Ўзбекистон етакчисининг самолётига мезбон мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.

custom img

Бухорода 7 та дорихонада ноқонуний савдода бўлган 101 турдаги дори воситаси аниқланди

Назорат тадбирлари “Арзон аптека бот”даги эълонлар асосида ўтказилган.

custom img

Қидирувдаги шахс жамоат транспортида қўлга олинди

Ушбу шахс Жиноят кодексининг тегишли моддаларида гумонланиб, қидирувга берилган.

custom img

Кредит қарзини ундиришда банк картасида камида 680 минг сўм қолдириш таклиф этилмоқда

Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

custom img

Мактабларда ҳар душанба куни “Келажак соати” дарслари ташкил этилмоқда

Машғулотлар ўқувчиларда Ватанга муҳаббат, миллий ўзликни англаш ва ижтимоий-эмоционал кўникмаларни шакллантиришга қаратилган.

custom img

Тошкентдаги мактабда 3-синф ўқувчиси темир ютишга мажбурланди

Бола ёт жисмни ютиб юборгач, шифохонага ётқизилиб, операция қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"