Ўзбекистон

Ўзбекистонда ягона божхона тўлови ставкаси 30 фоиздан 20 фоизга туширилади

2027 йилдан божхона соҳасидаги янги стратегияга кўра, тўловлар пасайтирилади ва тадбиркорлар учун бир қатор талаблар бекор қилинади.

Ўзбекистонда ягона божхона тўлови ставкаси 30 фоиздан 20 фоизга туширилади


 
Президентнинг 27 августдаги фармони билан 2026–2030 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистон божхонаси – 2030” стратегияси тасдиқланган. Ҳужжатда божхона жараёнларини соддалаштириш, тадбиркорлар ва жисмоний шахслар учун қулай шарт-шароит яратиш ҳамда сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш асосий йўналишлардан бири сифатида белгиланган.


 
Энг муҳим ўзгаришлардан бири ягона божхона тўловига тааллуқли. 2027 йил 1 январдан унинг ставкаси товарнинг божхона қийматидан 20 фоиз, бироқ ҳар бир килограмм учун камида 2 АҚШ доллари миқдорида белгиланади. Ҳозирда бу кўрсаткичлар мос равишда 30 фоиз ва 3 долларни ташкил этади.


 
Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрдан ташқи савдо операцияларида тадбиркорлар учун бир қатор талаблар бекор қилинади. Жумладан, ташқи савдо шартномасини тузмасдан инвойс асосида импорт қилишда хорижий ҳамкор учун олдиндан тўлов ўтказиш чеклови олиб ташланган. Экспортда эса олдиндан 50 фоиз тушумни таъминлаш талаби бекор қилинади.


 
Товарларни миллий валютада экспорт қилишда олдиндан тўловни таъминлаш ёки аккредитив, банк кафолати ва суғурта полиси каби кафолатларни тақдим этиш талаби ҳам бекор қилинади. Озиқ-овқат маҳсулотларини синовдан ўтказишда намуна етарли бўлмаган ҳолатларда санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштириш талаби ҳам чиқариб ташланади.


 
Бундан ташқари, айрим биологик активлар ва янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, полимер ҳамда парфюмерия-косметика маҳсулотларини олиб киришда рухсатнома, шунингдек, дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани тақдим этиш талаби бекор қилинади.


 
2026 йил 1 октябрдан хавф даражаси паст бўлган ва фаол ҚҚС гувоҳномасига эга ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига импортда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш имконияти берилади. Экспортдаги назорат жараёнларини рақамлаштириш ҳисобига божхона расмийлаштируви, фитосанитария сертификати, фумигация ҳамда товарнинг келиб чиқиш сертификати учун йиғим ва тўловлар 30 фоизга камайтирилади.


 
2027 йил 1 январдан хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлар олиб кираётган товарларнинг божхона қийматини товар эркин муомалага чиқарилгандан кейин назорат қилиш тартиби жорий этилади. Шунингдек, божхона қийматини аниқлаш бўйича дастлабки қарор қабул қилиш имконияти яратилади.


 
Фармонда божхона тизимини рақамлаштиришга ҳам катта эътибор қаратилган. 2030 йилгача инсон омилисиз амалга ошириладиган божхона расмийлаштируви даражасини 60 фоизга етказиш, божхона расмийлаштируви вақтини икки баробар қисқартириш ва божхона тушумларининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 4,4 фоизга етказиш мақсад қилинган.

custom img

Тошкентдан Маврикийга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

Дастлаб декабрь ва январь ойларида жами тўртта рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

custom img

Тошкентда курьерни ҳақоратлаган қоровул 10 суткага қамалди

Суд қоровулни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан айбдор деб топди.

custom img

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияга борди

Сербия ҳаво ҳудудида Ўзбекистон етакчисининг самолётига мезбон мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.

custom img

Бухорода 7 та дорихонада ноқонуний савдода бўлган 101 турдаги дори воситаси аниқланди

Назорат тадбирлари “Арзон аптека бот”даги эълонлар асосида ўтказилган.

custom img

Қидирувдаги шахс жамоат транспортида қўлга олинди

Ушбу шахс Жиноят кодексининг тегишли моддаларида гумонланиб, қидирувга берилган.

custom img

Кредит қарзини ундиришда банк картасида камида 680 минг сўм қолдириш таклиф этилмоқда

Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

custom img

Мактабларда ҳар душанба куни “Келажак соати” дарслари ташкил этилмоқда

Машғулотлар ўқувчиларда Ватанга муҳаббат, миллий ўзликни англаш ва ижтимоий-эмоционал кўникмаларни шакллантиришга қаратилган.

custom img

Тошкентдаги мактабда 3-синф ўқувчиси темир ютишга мажбурланди

Бола ёт жисмни ютиб юборгач, шифохонага ётқизилиб, операция қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"