Жаҳон

Ҳар бешинчи бола интернетда жинсий зўравонлик ёки эксплуатацияга учраган — UNICEF

Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти 21 мамлакатдаги тадқиқот асосида бир йил давомида 12–17 ёшли қарийб 20 миллион бола интернет орқали жинсий зўравонлик ёки эксплуатациянинг камида бир турига дуч келганини маълум қилди.

Ҳар бешинчи бола интернетда жинсий зўравонлик ёки эксплуатацияга учраган — UNICEF


UNICEF ҳисоботига кўра, ўрганилган мамлакатларда 12–17 ёшли интернет фойдаланувчи болаларнинг қарийб ҳар бешинчиси технологиялар орқали жинсий зўравонлик ёки эксплуатацияга учраган. Тадқиқот 2020–2025 йилларда 21 мамлакатда ўтказилган сўровлар ва қарийб 21 минг нафар бола ҳақидаги маълумотларга асосланган.



Ҳисоботда 15 миллиондан ортиқ бола исталмаган жинсий мазмундаги контентга дуч келгани, қарийб 9 миллион бола эса ўз хоҳишига қарши жинсий суҳбатларга киришишга ёки жинсий тасвирларни юборишга мажбурлангани қайд этилган. Яна 4 миллион боланинг жинсий тасвирлари розилигисиз тарқатилган.



Бундай ҳолатларнинг қарийб 60 фоизи ижтимоий тармоқларда содир бўлган. Энг кўп тилга олинган платформалар орасида Facebook, WhatsApp, Instagram, Snapchat ва TikTok бор. Ҳолатларнинг яна 14 фоизи онлайн ўйинлар билан боғлиқ бўлган.



Тадқиқот сунъий интеллект билан боғлиқ янги хавфни ҳам кўрсатган. Маълумот тўпланган тўққиз мамлакатда тахминан 1,1 миллион бола ўзининг тасвири асосида сунъий интеллект ёрдамида жинсий мазмундаги сохта расм ёки видеолар яратилганини билдирган.



Муаммо кўламини аниқлашни қийинлаштираётган омиллардан бири жабрланганларнинг жуда кам қисми ёрдам сўраганидир. Тадқиқотга кўра, ҳолатларнинг 1 фоизидан ҳам ками полиция, ижтимоий ходим ёки ишонч телефонларига хабар қилинган. UNICEF ҳукуматлар ва технологик компанияларни болаларни ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, қонунчиликни сунъий интеллект орқали яратиладиган жинсий контент каби янги таҳдидларга мослаштириш ва хабар бериш тизимларини яхшилашга чақирган.

custom img

АҚШ Эроннинг учта нефть танкерига зарба берди

Ҳужум ИИҚК томонидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасига баллистик ракеталар учирилганидан кейин амалга оширилган.

custom img

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бу борада учинчи давлатлар билан келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

custom img

БМТ дунё харитасини ўзгартиришни маъқуллади

Қарор Меркатор проекциясида Африканинг ҳақиқий ҳажми акс эттирилмагани билан боғлиқ.

custom img

Қозоғистонга пуллик электрон кириш рухсатномаси виза ҳисобланмайди — эксперт

ETA учун тўлов виза тўлови ҳисобланмайди, бироқ мажбурий тартиб жорий этилса, саёҳатчилар учун қўшимча харажатга айланиши мумкин.

custom img

Украина уч кунлик сулҳ жорий этди

5–8 сентябрь давом этадиган сулҳ АҚШ вакилларининг Россия ва Украина ташрифлари арафасида жорий этилиши кутилмоқда.

custom img

АҚШ хорижий давлат хизматчилари фарзандларига фуқаролик беришни чекламоқчи

Таклиф хорижий элчихона ва консулликларнинг айрим ходимлари фарзандларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.

custom img

Саудия Арабистони АҚШдан 5 миллиард долларлик авиабомбалар сотиб олади

Битим доирасида 227 ва 907 килограммлик 10 мингта авиабомба етказиб берилиши кўзда тутилган.

custom img

Трамп Россия ва Украинага музокаралар учун вакилларини юбормоқда

Украина президенти Владимир Зеленский учрашувлар давомида ҳаво ҳужумларини тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"