Ўзбекистон

Барча маҳаллаларда ишига нолойиқ ҳоким ёрдамчилари янгиланади

8 992 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари “лойиҳабай” ишлаш тизимига ўтказилади.

Барча маҳаллаларда ишига нолойиқ ҳоким ёрдамчилари янгиланади

 

Кредит тарихида кечикишлари бўлган эҳтиёжманд аҳолининг лойиҳаларини ҳам индивидуал баҳолаш асосида имтиёзли молиялаштириш имконияти яратилади.

 

Шунингдек, Камбағаллик жамғармасидаги 240 миллиард сўм, Бандлик жамғармасидаги 100 миллиард сўм ҳамда учта «дафтар»даги 760 миллиард сўм маблағ туман штаблари ихтиёрига берилади.

 

Эндиликда туман штаблари субсидия ёки фоизсиз ссуда ажратиш масаласини ҳам мустақил ҳал қилади. Тадбиркорлик компаниясининг компенсациялар учун йил якунига қадар назарда тутилган 300 миллиард сўмлик қолдиғи ҳам штаблар орқали ажратилади.

 

Шу тариқа туманлар ихтиёрига жами 3 триллион 200 миллиард сўм ресурс йўналтирилади. Бунда ажратилган маблағларнинг аниқ натижа беришига алоҳида эътибор қаратилади.

 

Шунингдек, кредит, субсидия ва компенсация шартларини фармон ва қарорлар билан белгилаш амалиётидан воз кечилади. Иқтисодиёт вазирлиги ва Марказий банк ҳудудларнинг салоҳиятидан келиб чиқиб, молиялаштириш механизмларини ҳар чоракда янгилаб боради.

 

Туман штаблари маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларини «лойиҳабай» ишлаш тизимига ўтказади. Бунинг учун 8 минг 992 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари вазифа бажарувчи этиб тайинланади.

 

Фидойи ва ташаббускор кадрлар лавозимига қайта тайинланади, ўз вазифасини лозим даражада бажара олмаётган ходимлар эса янгиланади.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"