Ўзбекистон

Глинка кўчасида асфальт ўпирилди

Ҳодиса сабаблари ўрганилиб, унинг оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Глинка кўчасида асфальт ўпирилди



Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Глинка кўчасида ер ости қувурининг ёрилиши оқибатида йўл қопламасининг бир қисми шикастланди. Ҳодиса натижасида айрим транспорт воситаларига зарар етган.



Воқеа жойига “Veolia Energy”нинг авария-тиклаш бригадаси ва мутахассислари зудлик билан етиб бориб, зарур чораларни кўришни бошлаган.



Айни пайтда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ўпирилиш тафсилотлари тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамда соҳа мутахассислари томонидан ўрганилмоқда. Шунингдек, ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва шикастланган йўл қисмини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.



Мазкур ҳолат ҳокимлик томонидан алоҳида назоратга олинган. Жалб этилган хизматлар фаолияти мувофиқлаштирилиб, ҳудудда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларни камайтириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.



Ҳозирда Глинка кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Ҳайдовчилардан йўналишларини режалаштиришда мазкур чекловни инобатга олиш сўралмоқда.



Текширилган, тасдиқланган маълумотлар асосида вазият ҳамда олиб борилаётган ишлар ҳақида қўшимча ахборот бериб борилади.

custom img

Август ойида Президент Халқ қабулхоналарига 76 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди

Энг кўп мурожаатлар бола нафақаси, алимент ва газ баллонлари масалаларига оид бўлган.

custom img

Сирдарёда икки ИИБ ходими жиноят содир этиб, қамалди

Улардан бирига 5 йил 1 ой, иккинчисига эса 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Биринчи қаватдаги хонадонлардан савдо ва сервис учун фойдаланишга рухсат берилиши мумкин

Бунда хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказиш шарт бўлмайди.

custom img

Қишлоқ туманларида эҳтиёжмандларни ишга олган корхоналар учун ижтимоий солиқ 2 фоиз бўлади

Аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш бўйича ишлар танқидий таҳлил қилинди.

custom img

Фарғонада икки ҳамшира пичоқланди, улардан бири вафот этди

Гумонланувчи қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Эртага Ўзбекистонда навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади

Ташаббус атмосферага зарарли ташламаларни камайтириш ва экологик барқарор муҳитни шакллантиришга қаратилган.

custom img

Эртадан Тошкентдан Андижонга тезюрар электропоезд қатнови бошланади

Янги электропоезд амалдаги поезд таркиби ўрнига ҳаракатланади.

custom img

Фарғонада икки аёлни Москвага фоҳишалик учун юбормоқчи бўлган шахс ушланди

У аёлларга авиачипталарни ўз ҳисобидан олиб беришини айтиб, кейинчалик уларнинг даромадининг ярмини олишни режалаштирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"