Ўзбекистон

Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунча нафақа тўланади

Эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий реестрга киритишда даромад билан бирга ногиронлик, кўп болалилик, сурункали касаллик ва бошқа омилларни ҳисобга олувчи янги тизим жорий этилади.

Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунча нафақа тўланади



Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган йиғилишда эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича янги ёндашувлар белгиланди.



Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига йил якунига қадар эҳтиёжманд аҳолини “Ижтимоий реестр”га киритиш тизимини қайта кўриб чиқиш топширилди. Бунда фуқароларнинг даромади билан бирга сурункали касаллик, ногиронлик, кўп болалилик ва оила аъзосининг хорижда ишлаётгани каби омилларни ҳисобга олувчи кўп ўлчовли баҳолаш тизимига ўтилади.

 

Республикада камбағаллик даражаси 3,9 фоизга тушган бўлса-да, 3 ёшгача фарзанди бор оилаларда бу кўрсаткич ўртача 6,5 фоизни ташкил этаётгани қайд этилди.



Шу муносабат билан бола парвариши билан банд ота-оналарни уйида ёки маҳаллада ишли ва даромадли қилишга қаратилган тизим йўлга қўйилади. Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар Ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақа тўланади.



Меҳнатга лаёқатсиз эҳтиёжманд оилаларга “пассив даромад” келтирадиган ижтимоий пакет учун жорий йилда 300 миллиард сўм ажратилган. Ушбу ёрдамдан фойдаланган 11 минг оиланинг ярмида даромад сезиларли ошгани қайд этилди. Мазкур тизимни давом эттириш бўйича қарор лойиҳасини бир ҳафта муддатда киритиш топширилди.



Келаси йилдан “Ижтимоий реестр”га киритилган оилалар фарзандларининг давлат ва хусусий боғча бадали, ўқув маркази тўлови, йўлкираси ҳамда олийгоҳдаги ётоқхона харажатлари ваучер орқали қоплаб берилади.



Ваучер 12 ой муддатга берилади ва эҳтиёжманд оила “Ижтимоий реестр”дан чиқарилганидан кейин ҳам амал қилади.

custom img

Тошкентдан Маврикийга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

Дастлаб декабрь ва январь ойларида жами тўртта рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

custom img

Тошкентда курьерни ҳақоратлаган қоровул 10 суткага қамалди

Суд қоровулни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан айбдор деб топди.

custom img

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияга борди

Сербия ҳаво ҳудудида Ўзбекистон етакчисининг самолётига мезбон мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.

custom img

Бухорода 7 та дорихонада ноқонуний савдода бўлган 101 турдаги дори воситаси аниқланди

Назорат тадбирлари “Арзон аптека бот”даги эълонлар асосида ўтказилган.

custom img

Қидирувдаги шахс жамоат транспортида қўлга олинди

Ушбу шахс Жиноят кодексининг тегишли моддаларида гумонланиб, қидирувга берилган.

custom img

Кредит қарзини ундиришда банк картасида камида 680 минг сўм қолдириш таклиф этилмоқда

Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

custom img

Мактабларда ҳар душанба куни “Келажак соати” дарслари ташкил этилмоқда

Машғулотлар ўқувчиларда Ватанга муҳаббат, миллий ўзликни англаш ва ижтимоий-эмоционал кўникмаларни шакллантиришга қаратилган.

custom img

Тошкентдаги мактабда 3-синф ўқувчиси темир ютишга мажбурланди

Бола ёт жисмни ютиб юборгач, шифохонага ётқизилиб, операция қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"