Жаҳон

Истанбулда омбор ёнди: қуюқ тутун шаҳар осмонини қоплади

Истанбулнинг Тузла туманидаги чарм саноати мажмуасида жойлашган логистика омборида ёнғин чиқди. Ёнғин қисқа вақт ичида кучайиб, атрофдаги ҳудудларга ҳам тарқалган.

Истанбулда омбор ёнди: қуюқ тутун шаҳар осмонини қоплади

Ёнғин бугун эрталаб, тахминан соат 10:30 да номаълум сабаб билан бошланган. Қисқа вақт ичида кучайган аланга омборни тўлиқ қамраб олган. Омборда кимёвий моддалар ҳамда автомобиль эҳтиёт қисмлари сақлангани хабар қилинди.

 

Ёнғин натижасида осмонни қуюқ қора тутун қоплаган. Тутун Истанбулнинг бир қатор ҳудудларидан ҳам кўринган. Омборда кимёвий моддалар бўлгани сабабли ёнғин вақтида бир неча марта кичик портлашларга ўхшаш овозлар эшитилган.

 

Кучли шамол ҳам вазиятни мураккаблаштирган. Айрим хабарларга кўра, ҳудудда шамол тезлиги соатига 40–50 километрга етган. Шу сабабли аланга омбор ёнидаги ёғоч материаллар сақланадиган омборга, бошқа бир ишлаб чиқариш корхонасига ва дарахтзор ҳудудга ҳам ўтган.

 

Хабар олиниши билан воқеа жойига полиция, тиббий ёрдам ходимлари ва 10 та тумандан кўплаб ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган. Ўт ўчириш ишларида махсус техника, кўпик ва сув минораларидан фойдаланилган. Полиция эса ҳудудга олиб борувчи айрим йўлларни ёпиб, хавфсизлик чораларини кучайтирган.

 

Аланга аҳоли яшайдиган ҳудудларга яқинлашгани сабабли атрофдаги айрим биноларда бўлган фуқаролар хавфсизлик нуқтаи назаридан вақтинча эвакуация қилинган. Кейинчалик ёнғиннинг асосий қисми назоратга олингач, хавф ҳам камайган.

 

Қутқарувчиларнинг тахминан уч ярим соатлик саъй-ҳаракатларидан сўнг ёнғин назоратга олиниб, тўлиқ ўчирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар қайд этилмаган. Ёнғин натижасида логистика омбори жиддий зарар кўрган ва фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган. Ҳозирда ҳудудда совитиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳозирча аниқ эмас. Ҳодиса юзасидан текширув бошланган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.