Ўзбекистон

Мусулмон Юнусовнинг мурожаати ўрганилди

Сергели туманлараро ТИЕК ва Инсон марказининг масъул раҳбар ҳамда ходимларига ишдан бўшатишгача бўлган кескин чоралар кўрилди.

Мусулмон Юнусовнинг мурожаати ўрганилди

 

Тошкент шаҳри Сергели туманида яшовчи фуқаро М. Юнусовнинг фарзанди М. Суннатиллаевага ногиронликни қайта белгилаш бўйича мурожаати ўрганилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

 

Аниқланишича, фуқаронинг аризаси 2026 йил 18 май куни 71-сон оилавий поликлиника томонидан қабул қилинган ва 21 май куни Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига (ТИEК) электрон йўлланма юборилган.

 

127-сон Сергели туманлараро ТИEК томонидан 5 июнь куни ўтказилган кўрик якунида болага 18 ёшгача ногиронлиги бўлган ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бола сифатида хулоса берилган.

 

Кейинчалик мазкур хулоса тасодифий электрон қайта текширувга тушган. Самарқанд вилояти ТИEК эксперти томонидан ҳужжатлар асосида қайта кўриб чиқиш жараёнида парваришга муҳтожлик қисми чиқариб ташланган ва фақат 18 ёшгача ногиронлиги бўлган бола сифатида хулоса шакллантирилган.

 

Расмий муносабатда қайд этилишича, тасодифий қайта текширув натижасидаги хулоса 127-сон Сергели туманлараро ТИEК томонидан тўлиқ ўрганилмаган.

 

Шундан сўнг Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, 2026 йил 3 сентябрь куни М. Суннатиллаева қайта кўрикдан ўтказилган. Боланинг тиббий ҳужжатлари ва объектив ҳолати қайта баҳоланиб, унга 18 ёшгача ногиронлиги бўлган ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бола сифатида хулоса шакллантирилди.

 

Фуқаронинг видеомурожаатида поликлиника шифокори томонидан 300 АҚШ доллари талаб қилингани ҳақидаги ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганиш олиб борилмоқда.

 

Мазкур ҳолат бўйича Сергели туманлараро ТИEК ва Инсон марказининг масъул раҳбарлари ҳамда ходимларига нисбатан ишдан бўшатишгача бўлган кескин чоралар кўрилгани маълум қилинди.

 

Шунингдек, фуқаролар чиқарилган хулосадан норози бўлган тақдирда, бир ой ичида вилоят ва шаҳар ТИEКларига, беш кун ичида эса Республика ТИEКга мурожаат қилиш имкониятига эга.

 

Ортиқча қоғозбозликнинг олдини олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг DMED тизими ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг “Ногиронлик белгилаш” (ENB) электрон тизимини 2026 йил якунига қадар интеграция қилиш режалаштирилган.

custom img

Бутунжаҳон тозалик куни: Ўзбекистонда плоггинг акцияси ўтказилади

Акция 19 сентябрь куни барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

custom img

202 давлат, 2 мингдан ортиқ шахматчи: Самарқанд бугун шахмат оламини қарши олди

Ташкилотчилар Олимпиадани шахмат тарихидаги энг йирик мусобақа сифатида қайд этмоқда.

custom img

Вертолётлар орқали назорат: 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинди

Тадбир давомида Андижон, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида марихуана сақлаш ҳамда каннабис етиштириш билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланди.

custom img

Тошкент автобусларида рекорд: бир кунда 1,5 млн йўловчи

Тошкентда 170 та автобус йўналиши мавжуд.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Корея Республикасига давлат ташрифи якунланди

Аэропортда Президент ва рафиқасини Корея Республикаси ички ишлар ва хавфсизлик вазири Юн Хо Чжун ҳамда бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

Бухородаги рейдда 211 та жаримаси бор машина топилди

Ҳайдовчининг 137 млн сўмлик маъмурий жаримаси бўлган.

custom img

“Маданий мероснинг миллати бўлмайди”: Агентлик Алишер Қодировнинг баёнотига жавоб берди

Маданий мерос агентлиги Бобур кўчасидаги объектнинг тарихий қийматини таъкидлаб, уни сақлаш масаласида қонун ва экспертизага таянилишини билдирди.

custom img

Андижонда 900 хил дори воситалари йўқ қилинди

Маълум бўлишича, улар белгиланган талабларга жавоб бермайди ва истеъмолга яроқсиз ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"