Ўзбекистон

Оилавий ва ёшлар тадбиркорлиги кредитларини бошқариш ваколати туман штабларига берилади

Маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчиларининг лойиҳаларни молиялаштириш бўйича билим ва кўникмалари етарли эмаслиги танқид қилинди.

Оилавий ва ёшлар тадбиркорлиги кредитларини бошқариш ваколати туман штабларига берилади

 

Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган йиғилишда маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчиларининг лойиҳалар билан ишлаш кўникмалари танқидий баҳоланди.

 

Уларнинг аксарияти кимга кредит кераклиги, қайси лойиҳани лизинг, факторинг, кафолат, суғурта, айланма маблағ ёки шартнома асосида молиялаштириш мумкинлигини етарлича тушунмаслиги қайд этилди.

 

Банкирлар ва ҳоким ёрдамчиларининг лойиҳа тайёрлашдан олдин ҳамон “Гарови борми?” деган саволни қўяётгани танқид қилинди.

 

Шунингдек, тадбиркорларга кредит ажратишда бюрократик тўсиқлар сақланиб қолаётгани, кредитларни қайтариш графиклари эса бизнес йўналишларига мослаштирилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

 

Кредитларни қайтариш муддатларини деҳқончилик, савдо ва бошқа бизнес йўналишларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб белгилаш зарурлиги таъкидланди.

 

Оилавий ва ёшлар тадбиркорлиги учун имтиёзли кредит ресурсларини бошқариш ваколати туман штабларига ўтказилиши белгиланди.

 

Эндиликда туман штаблари кимга қанча кредит бериш, маблағни нақд ёки нақдсиз шаклда ажратиш, қайтариш муддатини узайтириш ҳамда тўлов графигини бизнес турига мослаштириш масалаларини мустақил ҳал қилади.

 

Шунингдек, инклюзив молиялаштириш масалалари ҳам туман штаблари ваколатига ўтказилади.

 

Ҳозир оилавий тадбиркорлик учун 1 триллион 370 миллиард сўм, ёшлар тадбиркорлиги учун эса 450 миллиард сўм кредит ресурслари мавжуд.

 

Туман штабларига маҳаллий шароит ва лойиҳаларнинг самарадорлигидан келиб чиқиб, молиялаштириш масалаларини мустақил ҳал этиш имконияти берилади.

 

Бундан ташқари, лидер тадбиркор 10 та оила билан кооперация қилса, 500 миллион сўмгача, 100 та оила билан ҳамкорликни йўлга қўйса, 5 миллиард сўмгача гаровсиз кредит олиши мумкин бўлади.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"