Ўзбекистон

Ғолиблар 15 миллион сўмгача мукофот билан тақдирланади

Тошкентда ўтказиладиган “Tashkent International Half Marathon – 2026” ярим марафонида ғолиблар 1 миллион сўмдан 15 миллион сўмгача бўлган пул мукофотлари билан тақдирланади.

Ғолиблар 15 миллион сўмгача мукофот билан тақдирланади



6 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Tashkent International Half Marathon – 2026 халқаро спорт тадбири бўлиб ўтади.



Мусобақа доирасида иштирокчилар 21,0975 километр масофадаги ярим марафон ҳамда 5 километр масофадаги оммавий югуришда қатнашиши мумкин.

 

Иштирокчилар учун старт пакетида старт рақами, электрон чип, расмий футболка, финишер медали, трассадаги сув ва озиқ-овқат, шунингдек, электрон сертификат ва натижа тақдим этилади.



Иштирок этиш нархи 300 минг сўм этиб белгиланган. 5 километр масофага қатнашувчилар учун махсус акция ҳам мавжуд бўлиб, рўйхатдан ўтиш нархи 10 минг сўмни ташкил этади. Иштирокчи масофани босиб ўтиб, финишга етиб келганидан сўнг 100 минг сўми қайтариб берилади.



Старт пакетлари 5 сентябрь куни Tashkent City Parkда соат 10:00 дан 20:00 гача берилади.



6 сентябрь куни Tashkent City Parkда соат 05:00 да старт шаҳарчаси очилади. 5 километр масофага старт 06:00 да, ярим марафонга старт эса 06:30 да берилади. Тақдирлаш маросими 10:00 га режалаштирилган.



Ярим марафонда эркаклар ва аёллар ўртасида алоҳида ғолиблар аниқланади. 1-ўрин учун 15 миллион, 2-ўрин учун 12 миллион, 3-ўрин учун 10 миллион сўм, 4-ўрин учун 6 миллион, 5-ўрин учун 4 миллион ва 6-ўрин учун 3 миллион сўмдан мукофот берилади.



5 километр масофада эса 1-ўрин соҳибларига 3 миллион, 2-ўрин учун 2 миллион ва 3-ўрин учун 1 миллион сўмдан соврин топширилади. Бу йўналишда ҳам эркаклар ва аёллар алоҳида тақдирланади.



Мусобақани томоша қилиш учун мухлислар учун кириш бепул.



Иштирок этиш учун ProRun.uz сайти ёки @prorunuzbot орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

custom img

Бутунжаҳон тозалик куни: Ўзбекистонда плоггинг акцияси ўтказилади

Акция 19 сентябрь куни барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

custom img

202 давлат, 2 мингдан ортиқ шахматчи: Самарқанд бугун шахмат оламини қарши олди

Ташкилотчилар Олимпиадани шахмат тарихидаги энг йирик мусобақа сифатида қайд этмоқда.

custom img

Вертолётлар орқали назорат: 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинди

Тадбир давомида Андижон, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида марихуана сақлаш ҳамда каннабис етиштириш билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланди.

custom img

Тошкент автобусларида рекорд: бир кунда 1,5 млн йўловчи

Тошкентда 170 та автобус йўналиши мавжуд.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Корея Республикасига давлат ташрифи якунланди

Аэропортда Президент ва рафиқасини Корея Республикаси ички ишлар ва хавфсизлик вазири Юн Хо Чжун ҳамда бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

Бухородаги рейдда 211 та жаримаси бор машина топилди

Ҳайдовчининг 137 млн сўмлик маъмурий жаримаси бўлган.

custom img

“Маданий мероснинг миллати бўлмайди”: Агентлик Алишер Қодировнинг баёнотига жавоб берди

Маданий мерос агентлиги Бобур кўчасидаги объектнинг тарихий қийматини таъкидлаб, уни сақлаш масаласида қонун ва экспертизага таянилишини билдирди.

custom img

Андижонда 900 хил дори воситалари йўқ қилинди

Маълум бўлишича, улар белгиланган талабларга жавоб бермайди ва истеъмолга яроқсиз ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"