Ўзбекистон

Сентябрь-декабрь ойларида 350 минг одам доимий иш билан таъминланади

Ҳокимларга йил якунига қадар 230 минг оилани камбағалликдан чиқариш вазифаси юклатилди.

Сентябрь-декабрь ойларида 350 минг одам доимий иш билан таъминланади

Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган йиғилишда вилоят ва туман ҳокимлари штаблар фаолиятини самарали ташкил этиб, яратилган янги имкониятлардан тўлиқ фойдаланиши зарурлиги таъкидланди.



Қайд этилишича, сентябрь-декабрь ойларида 350 минг нафар аҳолини доимий иш билан таъминлаш ҳамда яна 1 миллион аҳолининг даромадини ошириш бўйича ҳудудлар раҳбарлари олдига аниқ вазифалар қўйилади.



Шунингдек, йил якунига қадар 230 минг оилани камбағалликдан чиқариш вазифаси белгиланди.



Бунинг учун ҳар бир йўналиш бўйича аниқ механизм ва ҳаракатлар алгоритмини ишлаб чиқиш, маҳалла даражасида масъулларни белгилаш зарурлиги қайд этилди.



Хитой тажрибаси асосида туман ва маҳаллаларда аҳоли билан бевосита ишлайдиган ходимлар учун аниқ кўрсатмалар ишлаб чиқиш топширилди.



Йиғилиш якунида мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарларининг ахборотлари тингланди.

custom img

Ижтимоий реестрдан чиқариш камбағаллик қисқарганини англатмайди — Ижтимоий ҳимоя агентлиги

Агентлик Ижтимоий реестрдан фуқароларни чиқариш билан боғлиқ ҳолатларга изоҳ берди.

custom img

Судьяликка номзодлар учун ёш талаби 30 ёшга туширилиши мумкин

Шунингдек, судьяни дастлаб беш йил муддатга, кейинчалик муддатсиз тайинлаш тартибини жорий этилиш таклиф қилинди.

custom img

Лицензиялашдаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

Уларга ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдорида мукофот берилади.

custom img

Қашқадарё ва Жиззахдаги икки чўққига расмий ном берилди

Ўзбекистондаги 124 та тоғ тизмаси, чўққи, довон, дара ва ғорнинг номлари қайта кўриб чиқилди.

custom img

171 нафар фуқаро номидан фойдаланиб, 220 млн сўмлик газ ўзлаштирилган

Қорақалпоғистон ва Самарқанд вилоятида қарийб 370 млн сўмлик суюлтирилган газни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

custom img

Хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Уларнинг 9 нафари Россия, 2 нафари Қозоғистондан олиб келинган.

custom img

Фарғонада ҳокимлик лавозими учун 210 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

У фуқаронинг ишончига кириб, ўзини Ўзбекистон ҳакамлик суди судьясининг ёрдамчиси сифатида таништирган.

custom img

Тошкентдан Маврикийга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

Дастлаб декабрь ва январь ойларида жами тўртта рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"