Ўзбекистон

Тошкентда автомобиллар оқими 30 фоизга ошди, тирбандлик эса 6 балл даражасида сақланди

Янги ўқув йилининг илк кунида транспорт оқими ошди, бироқ тирбандликнинг кескин кучайишига йўл қўйилмади.

Тошкентда автомобиллар оқими 30 фоизга ошди, тирбандлик эса 6 балл даражасида сақланди



2026 йил 2 сентябрь куни, янги ўқув йилининг илк кунида Тошкент шаҳридаги транспорт оқими 24 августдаги одатий иш кунига нисбатан 30 фоизга ошди. Шунга қарамай, пойтахт бўйича умумий тирбандлик даражаси 6 балл атрофида сақлаб қолинди. Бу ҳақда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар берди.



Юклама ошган айрим йўл участкаларида ҳаракат тезлиги пасайган бўлса-да, тирбандликларнинг кескин кучайишига йўл қўйилмади.



Бунга транспорт оқимини реал вақт режимида мониторинг қилиш, светофорларни тезкор мувофиқлаштириш ва юзага келаётган тирбандликларга ўз вақтида чоралар кўриш орқали эришилган.



Шаҳар транспорт оқимларини марказлашган тарзда кузатиш ва бошқариш мақсадида ЙҲТEМ Вазиятлар маркази фаолияти йўлга қўйилган. Марказ орқали пойтахтдаги муҳим тартибга солинадиган чорраҳалардаги йўл ҳолати, светофорларнинг ишлаши, автомобиллар навбати ҳамда жамоат транспорти ҳаракати реал вақт режимида кузатиб борилади.



Тирбандлик юзага келган ҳолатларда транспорт оқими таҳлил қилиниб, заруратга қараб светофорларнинг яшил чироқ давомийлиги узайтирилади, светофор фазалари қайта созланади ва қўшни чорраҳалар ўзаро мувофиқлаштирилади.



Агар тирбандликка йўл-транспорт ҳодисаси, носоз автомобиль, йўл тасмасининг ёпилиши, таъмирлаш ишлари ёки бошқа омиллар сабаб бўлса, тегишли хизматлар жалб этилиб, йўл ҳаракатини тиклаш чоралари кўрилади.



Вазиятлар марказида транспорт ҳолатини доимий назорат қилувчи ишчи гуруҳ фаолият юритади. Унда ЙҲТEМ, Тошкент шаҳар Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ Жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ, жамоат транспорти диспетчерлик хизматлари ҳамда тегишли мутахассислар иштирок этади.



Янги ўқув йилининг биринчи кунида автомобиллар оқими 30 фоизга ошган бўлса-да, тирбандлик даражасининг 6 баллда сақлангани транспорт оқимини реал вақт режимида бошқариш ва мувофиқлаштириш чоралари самарадорлигини кўрсатди.

custom img

“Бир-бирини қутқармоқчи бўлишган”

ФВВ Чорвоқда чўкиб кетган ота-болаларни қидириш ишлари бўйича маълумот берди.

custom img

Саида Мирзиёева Замонавий санъат марказининг очилишида иштирок этди

Янги маданий кластер 1912 йилда қад ростлаган собиқ дизель электр станциясининг тарихий биносида жойлашган.

custom img

Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Сўровнома асосида мактаб автобусларини жорий этиш зарурати баҳоланади.

custom img

Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғил чўкиб кетди

Ҳозирда қидирув ишлари амалга оширилмоқда.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"