Ўзбекистон

Тошкентнинг уч туманида газ таъминоти вақтинча чекланади

Газ таъминотидаги вақтинчалик чекловлар техник ишлар якунлангач бекор қилинади.

Тошкентнинг уч туманида газ таъминоти вақтинча чекланади

 

Таъмирлаш ва техник ишлар олиб борилиши муносабати билан 2026 йил 4 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ матбуот хизмати маълум қилди.

 

Сергели туманида «Қубайтепа» МФЙ Садий кўчасидан ўтган ўрта босимли газ қувурини хавфсиз ҳудудга кўчириш ишлари сабаб соат 10:00 дан 17:00 гача газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Мазкур чеклов 356 та хонадон ва 12 та улгуржи истеъмолчига таъсир қилади.

 

Бектемир туманида “Ҳ. Байқаро” МФЙ Ю. Чирчиқ кўчасидаги газ тақсимлаш пунктини янгисига алмаштириш ишлари сабаб соат 10:00 дан 18:00 гача газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Ушбу даврда 12 та хонадон ҳамда 2-, 3- ва 77-сонли кўп қаватли уйлардаги 116 та хонадон газ таъминотидан узилади.

 

Янгиҳаёт туманида эса «Чортоқ» МФЙ Гулзор 6-тор кўчасидаги аҳоли хонадонларини газ таъминоти тизимини 3 босқичли тизимдан 2 босқичли тизимга ўтказиш ва газ тақсимлаш пунктини демонтаж қилиш ишлари олиб борилади. Шу сабаб соат 11:00 дан 16:00 гача 38 та хонадон ва 3 та улгуржи истеъмолчига газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

 

Таъмирлаш ва техник ишлар якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

custom img

Ижтимоий реестрдан чиқариш камбағаллик қисқарганини англатмайди — Ижтимоий ҳимоя агентлиги

Агентлик Ижтимоий реестрдан фуқароларни чиқариш билан боғлиқ ҳолатларга изоҳ берди.

custom img

Судьяликка номзодлар учун ёш талаби 30 ёшга туширилиши мумкин

Шунингдек, судьяни дастлаб беш йил муддатга, кейинчалик муддатсиз тайинлаш тартибини жорий этилиш таклиф қилинди.

custom img

Лицензиялашдаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

Уларга ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдорида мукофот берилади.

custom img

Қашқадарё ва Жиззахдаги икки чўққига расмий ном берилди

Ўзбекистондаги 124 та тоғ тизмаси, чўққи, довон, дара ва ғорнинг номлари қайта кўриб чиқилди.

custom img

171 нафар фуқаро номидан фойдаланиб, 220 млн сўмлик газ ўзлаштирилган

Қорақалпоғистон ва Самарқанд вилоятида қарийб 370 млн сўмлик суюлтирилган газни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

custom img

Хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Уларнинг 9 нафари Россия, 2 нафари Қозоғистондан олиб келинган.

custom img

Фарғонада ҳокимлик лавозими учун 210 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

У фуқаронинг ишончига кириб, ўзини Ўзбекистон ҳакамлик суди судьясининг ёрдамчиси сифатида таништирган.

custom img

Тошкентдан Маврикийга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

Дастлаб декабрь ва январь ойларида жами тўртта рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"