Ўзбекистон

Ҳудудларда кредит олиб, бизнесини юргиза олмаган 62 минг аҳоли бор

Президент айрим ҳудуд раҳбарларининг мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиб, аҳолини иш билан таъминлашда етарли натижа кўрсата олмаётганини танқид қилди.

Ҳудудларда кредит олиб, бизнесини юргиза олмаган 62 минг аҳоли бор

 

Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган йиғилишда ажратилган кредит ресурсларининг натижадорлиги туманлар кесимида қиёсий таҳлил қилинди.

 

Ўтган даврда Шароф Рашидов ва Қарши туманларига бир хил — 2 триллион 300 миллиард сўмдан кредит ресурслари ажратилган. Шароф Рашидов туманида ушбу маблағ ҳисобидан 30 минг нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилган бўлса, Қарши туманида 13 минг нафар эҳтиёжманднинг шароити яхшиланган. Бунда бир кишига мос равишда ўртача 78 миллион ва 176 миллион сўмдан маблағ сарфланган.

 

Қамаши ва Пискент туманларига ҳам 1 триллион 100 миллиард сўмдан кредит берилган. Қамашида 28 минг, Пискентда эса 4,5 минг нафар камбағал аҳоли ушбу тоифадан чиқарилган.

 

Шунга ўхшаш ҳолатлар қатор ҳудудларда, жумладан, Ғузор, Нишон, Муборак, Янгиқўрғон, Тойлоқ, Бойсун, Олтинсой, Бандихон, Бешариқ, Фарғона туманлари ҳамда Нурафшон, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида ҳам кузатилаётгани қайд этилди.

 

Хусусан, Пискентда бир кишини камбағалликдан чиқаришга ўртача 250 миллион сўм кредит тўғри келаётгани айтилди. Шу маблағ эвазига айрим бошқа ҳудудларда саноат соҳасида юқори даромадли доимий иш ўринлари яратилаётгани кўрсатиб ўтилди.

 

Давлат раҳбари айрим ҳудуд раҳбарлари қўлидаги тайёр ресурслардан самарали фойдаланиб, аҳолини иш билан таъминлаш борасида етарли натижа кўрсата олмаётганини танқид қилди. Уларнинг замонавий иқтисодиётдаги тебранишлар ва тезкор ўзгаришларни тўғри англамаётгани қайд этилди.

 

Шунингдек, ҳудудларда сўнгги бир йилда ташкил этилган 86 мингта кичик корхонанинг 15 мингтаси, яъни 17 фоизи фаолиятини тўхтатгани маълум қилинди.

 

Банклардан кредит олиб, бизнесини юргиза олмаган 62 минг нафар фуқаро кредитларни қайтаришда қийналаётгани қайд этилди.

 

Бунинг асосий сабабларидан бири сифатида атиги 1 мингта маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла банкири “лойиҳавий ёндашув” асосида ишлашни билиши кўрсатиб ўтилди.

custom img

“Бир-бирини қутқармоқчи бўлишган”

ФВВ Чорвоқда чўкиб кетган ота-болаларни қидириш ишлари бўйича маълумот берди.

custom img

Саида Мирзиёева Замонавий санъат марказининг очилишида иштирок этди

Янги маданий кластер 1912 йилда қад ростлаган собиқ дизель электр станциясининг тарихий биносида жойлашган.

custom img

Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Сўровнома асосида мактаб автобусларини жорий этиш зарурати баҳоланади.

custom img

Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғил чўкиб кетди

Ҳозирда қидирув ишлари амалга оширилмоқда.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"