Ўзбекистон

Ўзбекистон муфтийси “Фатво соҳасидаги улкан ютуқлари учун” халқаро мукофоти билан тақдирланди

Тақдирлаш маросими Қоҳирада ўтган халқаро конференция очилишида бўлиб ўтган.

Ўзбекистон муфтийси “Фатво соҳасидаги улкан ютуқлари учун” халқаро мукофоти билан тақдирланди

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаровга “Фатво соҳасидаги улкан ютуқлари учун” Имом Қарафий халқаро мукофоти топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.

 

Тақдирлаш маросими Миср пойтахти Қоҳирада бўлиб ўтган “Глобал ўзгаришлар шароитида оила ва фатво институтлари” халқаро конференциясининг очилишида ўтказилган. Мазкур конференция Бутун дунё бўйлаб Фатво бошқармалари ва ташкилотлари Бош котибияти томонидан Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ҳомийлигида ташкил этилган.

 

Мукофотни Миср бош муфтийси, профессор Назир Муҳаммад Айёд, Миср Вақф ишлари вазири доктор Усама Ал-Азҳарий ҳамда Халқаро Ислом фиқҳи академияси бош котиби доктор Қутб Мустафо Сано топширган.

 

Тадбирда дунёнинг турли мамлакатларидан 500 дан ортиқ иштирокчи қатнашган. Конференция иштирокчиларига Ўзбекистонда диний таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаровнинг фаолиятига бағишланган махсус видеофильм намойиш этилган.

 

Мукофот буюк олим ва фақиҳ Имом Шиҳобуддин ал-Қарафий (1228–1285) номи билан аталган. У фатво бериш амалиётини такомиллаштириш, исломда мўътадиллик тамойилларини тарғиб қилиш, жамоавий ижтиҳодни ривожлантириш ҳамда замонавий масалаларга шариат асосида ечимлар ишлаб чиқишга ҳисса қўшган уламоларга берилади.

 

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистонда диний таълим ва фатво фаолияти йўналишида амалга оширилаётган ишлар, жумладан, Фатво марказининг фаолияти ва мўътадилликни тарғиб қилишга қаратилган ташаббуслар ҳақида ҳам маълумот берилган.

custom img

Бутунжаҳон тозалик куни: Ўзбекистонда плоггинг акцияси ўтказилади

Акция 19 сентябрь куни барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

custom img

202 давлат, 2 мингдан ортиқ шахматчи: Самарқанд бугун шахмат оламини қарши олди

Ташкилотчилар Олимпиадани шахмат тарихидаги энг йирик мусобақа сифатида қайд этмоқда.

custom img

Вертолётлар орқали назорат: 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинди

Тадбир давомида Андижон, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида марихуана сақлаш ҳамда каннабис етиштириш билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланди.

custom img

Тошкент автобусларида рекорд: бир кунда 1,5 млн йўловчи

Тошкентда 170 та автобус йўналиши мавжуд.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Корея Республикасига давлат ташрифи якунланди

Аэропортда Президент ва рафиқасини Корея Республикаси ички ишлар ва хавфсизлик вазири Юн Хо Чжун ҳамда бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

Бухородаги рейдда 211 та жаримаси бор машина топилди

Ҳайдовчининг 137 млн сўмлик маъмурий жаримаси бўлган.

custom img

“Маданий мероснинг миллати бўлмайди”: Агентлик Алишер Қодировнинг баёнотига жавоб берди

Маданий мерос агентлиги Бобур кўчасидаги объектнинг тарихий қийматини таъкидлаб, уни сақлаш масаласида қонун ва экспертизага таянилишини билдирди.

custom img

Андижонда 900 хил дори воситалари йўқ қилинди

Маълум бўлишича, улар белгиланган талабларга жавоб бермайди ва истеъмолга яроқсиз ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"