Ўзбекистон

Ўзини томдан ташламоқчи бўлган қиз қутқариб қолинди

ИИО ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида кўп қаватли уйнинг томига чиқиб олган фуқаро хавфсиз тарзда пастга туширилган.

Ўзини томдан ташламоқчи бўлган қиз қутқариб қолинди



Мирзо Улуғбек туманидаги «Шалола» маҳалласида фуқаронинг ўз жонига қасд қилишга уринишининг олди олинди.



Маълум қилинишича, Қодирова кўчаси, 2-уйда фуқаро Й.Э. кўп қаватли уйнинг томига чиқиб, ўзини пастга ташлашга уринган.



Вазиятга зудлик билан аралашган маҳалла нозири, лейтенант Р.О. Дусматов ҳамда патруль-пост сафдори Ж.Т. Жуманов фуқаро билан мулоқот ўрнатган. Ходимларнинг тезкор ва масъулиятли ҳаракатлари натижасида фуқаро хавфсиз тарзда пастга туширилган.



Ҳозирда ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Маврикийга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

Дастлаб декабрь ва январь ойларида жами тўртта рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

custom img

Тошкентда курьерни ҳақоратлаган қоровул 10 суткага қамалди

Суд қоровулни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан айбдор деб топди.

custom img

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияга борди

Сербия ҳаво ҳудудида Ўзбекистон етакчисининг самолётига мезбон мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.

custom img

Бухорода 7 та дорихонада ноқонуний савдода бўлган 101 турдаги дори воситаси аниқланди

Назорат тадбирлари “Арзон аптека бот”даги эълонлар асосида ўтказилган.

custom img

Қидирувдаги шахс жамоат транспортида қўлга олинди

Ушбу шахс Жиноят кодексининг тегишли моддаларида гумонланиб, қидирувга берилган.

custom img

Кредит қарзини ундиришда банк картасида камида 680 минг сўм қолдириш таклиф этилмоқда

Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

custom img

Мактабларда ҳар душанба куни “Келажак соати” дарслари ташкил этилмоқда

Машғулотлар ўқувчиларда Ватанга муҳаббат, миллий ўзликни англаш ва ижтимоий-эмоционал кўникмаларни шакллантиришга қаратилган.

custom img

Тошкентдаги мактабда 3-синф ўқувчиси темир ютишга мажбурланди

Бола ёт жисмни ютиб юборгач, шифохонага ётқизилиб, операция қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"