Ўзбекистон

Фарғона ва Наманганда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

Тезкор тадбирлар давомида жами 1,2 килограммдан ортиқ “гашиш” ҳамда 782 дона “Тропикамид” аниқланган.

Фарғона ва Наманганда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди



Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона ва Наманган вилоятлари бўйича бошқармалари томонидан Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди.



Хусусан, Қўқон шаҳрида ўтказилган тадбирлар давомида муқаддам судланган 44 ёшли фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, ертўласидан 782 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаси аниқланган.



Яна бир ҳолатда фуқаронинг хонадонидан 758 грамм «гашиш», гиёҳвандлик воситалари қолдиқлари бўлган 6 дона пичоқ ҳамда 4 дона электрон тарози ашёвий далил сифатида олинган.



Наманган вилоятида эса «Фарғона–Наманган» йўналишида ҳаракатланаётган «Lasetti» автомобили Наманган тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Автомобиль салонидан 465 грамм «гашиш» моддаси аниқланган.



Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентда Словакияга ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди

Туристик фирма менежери хизмат эвазига фуқародан 3 минг доллар ва 2,5 млн сўм талаб қилган.

custom img

Тошкентда янги замонавий санъат маркази очилади

1912 йилда қурилган собиқ трамвай депоси ва дизель электр станцияси негизида CCA Tashkent ташкил этилди.

custom img

Инвесторлар ва йирик кластерларга 40 га яқин стартап лойиҳаси тақдим қилинди

Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан “Demo Day” тадбири ўтказилди.

custom img

Тошкентда 1,2 километрлик BRT йўлаги фойдаланишга топширилди

Шаҳрисабз кўчасидаги BRT лойиҳасининг биринчи босқичи доирасида янги автобус бекатлари ва алоҳида ҳаракат йўлаги ташкил этилиб, йўл инфратузилмаси тўлиқ қайта қурилди.

custom img

Беҳзод Мусаев Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди

Унинг ўрнига Мухсинхўжа Абдураҳмонов агентлик директори этиб тайинланди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ сенатори билан стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

custom img

Тошкентнинг тўрт туманида газ таъминоти вақтинча чекланади

Газ таъминотидаги вақтинчалик чекловлар техник ишлар якунлангач бекор қилинади.

custom img

Мусулмон Юнусовнинг мурожаати ўрганилди

Сергели туманлараро ТИЕК ва Инсон марказининг масъул раҳбар ҳамда ходимларига ишдан бўшатишгача бўлган кескин чоралар кўрилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"