Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Тошкентдаги янги Замонавий санъат маркази 6 сентябрь куни очилади. Марказ ўз фаолиятини “Hikmah” халқаро кўргазмаси билан бошлайди.

Президент Шавкат Мирзиёев янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ташкил этилган янги Замонавий санъат марказига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.

 

 

Замонавий санъат маркази Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг етакчи лойиҳаларидан бири бўлиб, мамлакатда замонавий санъатни ривожлантириш, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва халқаро маданий алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилади.

 

 

Марказ Ўзбекистонда замонавий санъатга ихтисослашган биринчи давлат муассасаси ҳисобланади. Шунингдек, у Марказий Осиёда кўргазма, таълим, тадқиқот ва маърифий фаолиятни бирлаштирган шу каби кўламдаги илк маданий мажмуа сифатида қайд этилмоқда.

 

 

Марказ 1912 йилда меъмор Вилгелм Гейнселман лойиҳаси асосида қурилган тарихий бинода жойлашган. Дастлаб трамвай депоси бўлган бино кейинчалик дизель электр станцияси сифатида фойдаланилган. Уни реставрация қилиш бўйича меъморий концепция Франциянинг “Studio KO” бюроси томонидан ишлаб чиқилган. Реставрация жараёнида бинонинг тарихий қиёфаси ва саноат меъморчилигига хос жиҳатлари сақлаб қолинган.

 

 

Мажмуада кўргазма ва таълим майдонлари, учрашувлар ҳамда оммавий тадбирлар учун ҳудудлар, концепт-дўкон ва ресторан ташкил этилган. Шунингдек, ташриф буюрувчилар учун ихтисослаштирилган кутубхона ва тадқиқот архиви фаолият юритади.

 

 

Марказда кўргазмалар, лекциялар, очиқ суҳбатлар ва муҳокамалар, фильм намойишлари, концертлар, перформанслар, ижодий устахоналар ҳамда арт-резиденция дастурларини ўтказиш режалаштирилган. Бу лойиҳалар маҳаллий ижодкорлар, кураторлар, тадқиқотчилар ва ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

 

 

Мажмуа фаолиятини “Hikmah” (“Ҳикмат”) номли илк халқаро кўргазма билан бошлайди. Экспозицияда таниқли рассомларнинг 11 та асари, жумладан, марказ учун махсус яратилган ишлар намойиш этилади. Шунингдек, Ўзбекистонда илк бор Нью-Йоркдаги Соломон Р. Гуггенхайм музейи тўпламидаги инсталляция тақдим этилади.

 

 

Марказ АҚШдаги Гуггенхайм музейи ва Осиё санъати миллий музейи, Буюк Британиянинг “Tate” ва “Delfina Foundation” ташкилотлари, Франциянинг Помпиду маркази ҳамда Корея Санъат кенгаши каби хорижий маданият муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда.

 

 

Президент марказни ёш ижодкорлар, профессионал ҳамжамият ва кенг жамоатчилик учун очиқ, жонли ижодий маконга айлантириш, халқаро алоқаларни кенгайтириш ҳамда ўзбекистонлик ижодкорларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.

 

Замонавий санъат марказининг расмий очилиши 6 сентябрга режалаштирилган.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Ходим фуқаролардан олинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига киритмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлагани фош этилди.

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

Лойиҳа эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси харажатларини камайтириш ва ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини тармоққа сотиш орқали қўшимча даромад олишига имкон беради.