Ўзбекистон

Тошкентда янги замонавий санъат маркази очилади

1912 йилда қурилган собиқ трамвай депоси ва дизель электр станцияси негизида CCA Tashkent ташкил этилди.

Тошкентда янги замонавий санъат маркази очилади



2026 йил 6 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Тошкент замонавий санъат маркази — CCA Tashkent ўз фаолиятини бошлайди.



Янги маданий макон бир асрдан ортиқ тарихга эга бўлган иншоот негизида ташкил этилган. 1912 йилда меъмор Вилгелм Гейнзелман лойиҳаси асосида қурилган бино дастлаб трамвай депоси, кейинчалик дизель электр станцияси сифатида фойдаланилган.



Бугунги кунда тарихий иншоотнинг меъморий қиёфаси ва индустриал руҳини сақлаб қолган ҳолда, у замонавий санъат, таълим, тадқиқот ва маданий мулоқот марказига айлантирилди.



Лойиҳа давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилган. Марказнинг архитектура концепцияси Франциянинг Studio KO бюроси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унда тарихий мерос ва замонавий инфратузилма уйғунлаштирилган.



CCA Tashkent таркибида кўргазма заллари, таълим ва жамоат майдонлари, кутубхона ҳамда тадқиқот инфратузилмаси фаолият юритади.



Марказда замонавий санъат кўргазмалари билан бир қаторда маърузалар, кинонамойишлар, илмий-тадқиқот лойиҳалари, мунозаралар, концертлар, перформанслар ва бошқа маданий-таълим тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.



Янги марказ Тошкентнинг маданий ҳаётини бойитиш, замонавий санъат ва ижодий мулоқот учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.

custom img

Рақобат қўмитаси интернет ва рақамли хизматлар платформаларини ўрганмоқда

Ўрганишларда айрим платформаларда тарифлар, нархлар, хизмат кўрсатиш шартлари ва оммавий оферта тўлиқ жойлаштирилмагани аниқланган.

custom img

Тошкентда Словакияга ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди

Туристик фирма менежери хизмат эвазига фуқародан 3 минг доллар ва 2,5 млн сўм талаб қилган.

custom img

Фарғона ва Наманганда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

Тезкор тадбирлар давомида жами 1,2 килограммдан ортиқ “гашиш” ҳамда 782 дона “Тропикамид” аниқланган.

custom img

Инвесторлар ва йирик кластерларга 40 га яқин стартап лойиҳаси тақдим қилинди

Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан “Demo Day” тадбири ўтказилди.

custom img

Тошкентда 1,2 километрлик BRT йўлаги фойдаланишга топширилди

Шаҳрисабз кўчасидаги BRT лойиҳасининг биринчи босқичи доирасида янги автобус бекатлари ва алоҳида ҳаракат йўлаги ташкил этилиб, йўл инфратузилмаси тўлиқ қайта қурилди.

custom img

Беҳзод Мусаев Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди

Унинг ўрнига Мухсинхўжа Абдураҳмонов агентлик директори этиб тайинланди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ сенатори билан стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

custom img

Тошкентнинг тўрт туманида газ таъминоти вақтинча чекланади

Газ таъминотидаги вақтинчалик чекловлар техник ишлар якунлангач бекор қилинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"